Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:33

Solidarity Center: Жаҳон банки учун Ўзбекистонга пул беришни тўхтатиш вақти келди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларига пахта теримига жўнатилган теримчилардан Озодликка хабарлар кела бошлади. Барча хабарларни "Теримчидан Telegram" жонли блогига жойлаб бораяпмиз. Пахта далаларидан янгиликлар, фото ва видео хабарларингиз бўлса, Telegram, WhatsApp, Viber орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755; +420 608 549 460 рақамларига йўлланг!

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Теримчидан Telegram” жонли блоги остида жамланаётган хабарлар, шарҳлар, постлар, фото ва видео материалларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан олинмоқда. Ушбу блогда берилаётган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

21:03 4.10.2015

WhatsApp: Аллергиядан бўғилаётган талабага уйига кетишга рухсат беришмади

Фарғона вилоятидан келган мактуб қуйида таҳрирсиз чоп этилмоқда:

"ingliz tili yunaliwi b.n dalada paxtada edik. birinchi kurs talabasini zahga va changga alergiyasi bor ekan. alergiya towib ketti va mazasi bulmayotganini aytdi. uzini yerga tawlab yubordi. darxol mashina borligi uchun mashinaga utkazib Bagdod tuman poliklinikasiga obordik. keyin vrach umuman mumkin emasligini aytdi. ulib qoliwi hech gapmas dedi. shtabga olib bordik. biroq dekan yana dalaga chiqasan dedi.
har safar yigiliwda dekan. agar paxta termasak. sessiyada gaplawaman sanlar b.n deb talabalarni qurqitiwga urinadi."

21:00 4.10.2015

WhatsApp: Пахтани тераяпмиз, пулини ҳануз беришмади!

Бухоро вилоятидан келган икки жумлали мактуб таҳрирсиз чоп этилмоқда:

"Бухоро вилояти Жондор туманидаги Пулоти кишлогидаги пахта теримчилари 10 кундан буен пахта пули берилмаяпти фермер Н. илтимос ердам беринглар!"

Озодлик бу мурожаат эгаси билан боғланиб, вазиятни ўрганишга уриниб кўради. Янгиликларни сайтимизда кузатиб боринг!

18:20 30.9.2015

WhatsApp: Пахта пайтида шашлик единг, деб мелиса калтаклади, жазо борми?

"Ассалому алайкум озодлик мухбирлари. Ман Фаргона вилояти Маргилон шахридан Н.ман. Бизда ИИБ ходимлари жуда ошикча килиб юборишябди.

Кеча кечкурун Биз Араб шашлик деган жойда овкатлангани энди утиргандик. Узини Куштепа данман янги зам палидман деб таништирган ииб ходими кела солиб уриб хайдади. Кечкурун соат 9дан кейин ошхона очиш мумкин эмас экан.

Хуррандалар орасидан Фаргона шахар прокурор уринбосари бор экан. У узини таништирган эди, ииб ходими ошхона бошлигига буларга яхши кара колганларни хайда деб буйрук берди. Шундан сунг биз хам пахтани энди тошлок пахта заводига топшириб булдик, шунга кечколиб овкатланаябмиз деб айтсак, ииб ходими бизни хакорат килиб хозирок кетишимизни айтди.

Биз ундан узизни таништиринг бунака конун йук десам мани корнимга тепиб дубинка билан икки марта урди. Ковургам синган экан бугун эрталаб Маргилон шахар травма булими врачи З.га учраб булган вокеани айтиб мени касалхонага еткизишимни айтсам у мумкин эмас мелисани устидан ариза тушиб колади деб менга тиббий хизмат курсатишдан бош тортди.

Нима ииб ходимларига хамма нарса мумкинми?"

Озодлик бу мурожаатни ўрганмоқда, янгиликларни кузатиб боринг!

17:07 30.9.2015

The Week: Ўзбекистонлик фаоллар калтакланди, ушланди

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG