Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:30

Solidarity Center: Жаҳон банки учун Ўзбекистонга пул беришни тўхтатиш вақти келди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларига пахта теримига жўнатилган теримчилардан Озодликка хабарлар кела бошлади. Барча хабарларни "Теримчидан Telegram" жонли блогига жойлаб бораяпмиз. Пахта далаларидан янгиликлар, фото ва видео хабарларингиз бўлса, Telegram, WhatsApp, Viber орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755; +420 608 549 460 рақамларига йўлланг!

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Теримчидан Telegram” жонли блоги остида жамланаётган хабарлар, шарҳлар, постлар, фото ва видео материалларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан олинмоқда. Ушбу блогда берилаётган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

15:32 14.9.2015

WhatsApp: Нишонда фермерлар теримчиларга зовур сувини ичираяпти

Нишон туманига пахта теримига чиқарилган теримчилардан бири илк кунданоқ зовур сувини ичишга мажбур қолдирилганидан шикоят қилмоқда. Озодлик теримчи шикоятини ўрганишга ҳаракат қилади ва тафсилотлар сайтимизда эълон қилинади.

Қуйида Нишон туманидан олинган мактубни таҳрирсиз ҳолда чоп этамиз:

"Biz Nishon tumaniga paxtaga kelganmz. Davlatni paxtasi jon dildan teramiz mayli vatanimz taraqqiyoti uchun. Chunki shu paxtani orqasdan oylik olamz. Oilamizni boqamz. Lekin dalada boshizdan kun buyi jazirama issiqda paxta teramz lekin zovirdan kelayotgan suvni fermerlar tap tortmay termchlaga ichirishyapti. Shu masalada jiddiyroq chora kurish iloji yuqmi. Bu suv kasalliklar tarqatmaydi deb kim kafolat beradi. Man shu suvdan ichib ichmdan sho'r suv kelib mazam bumayapti. Qoganlaram shu ahvolda"

15:52 14.9.2015

Facebook: Шарқшунослик талабалари пахтани Миришкорда теради

Ижтимоий тармоққа ёзган талабалардан бирининг бу хабари кўпчилик учун янгилик бўлди. Тошкент давлат Шарқшунослик институти Ўзбекистонда Мустақиллик йилларидан буён қарийб пахта теримига чиқарилмаган олий ўқув юртларидан биридир.

"Ertaga tongda Toshkent davlat sharqshunoslik instituti talabalari Jizzax viloyatining Zarbdor tumanidagi mirishkor dehqonlarga paxta hosilini yig'ib olishda yordam berish uchun "hashar"ga jo'nab ketishadi. Hasharga borishga imkoni yo'q bechoralar 700 ming so'mdan yordam puli berishlari so'ralgan"

Яъни, теримга чиқа олмайдиганлар (институт талабаларининг қарийб ҳаммаси :)) 700 минг сўмдан пул берса, теримга бориш мажбуриятидан озод қилинади.

15:58 14.9.2015

Facebook: Пахтага "боролмайдиганлар" неча сўм бериши керак?

Ижтимоий тармоқларда пахта теримига "маълум сабабларга кўра боролмайдиган" талабалардан олинаётган пул миқдорига оид баҳс қизигандан қизиб бормоқда.

Қуйида Facebook тармоғида қолдирилган постлардан баъзиларини ўқинг:

"Andijon qishloq xo'jalik instituti talabasi aytishicha paxtadan olib qolish uchun $200 so'rashgan. O'sha talaba kecha paxtaga jo'nab ketdi".

"O'zbekiston davlat jahon tillari universiteti o'qituvchilari uchun paxtaga bormaslik stavkasi 800 ming so'm".

"Toshkent davlat sharqshunoslik instituti... hasharga borishga imkoni yo'q bechoralar 700 ming so'mdan yordam puli berishlari so'ralgan".

16:50 14.9.2015

Telegram: Самарқандда талабалар пахтага жўнатилди

Озодликка бу вилоятда талабаларни пахтага жўнатиш манзараси акс этган суратлар келди. Қуйида улардан баъзиларини томоша қилинг:

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG