Украинадаги қрим татарлари 20 сентябрдан Қрим озиқ-овқат қамалини бошлади.
Мазкур тадбир “Қрим татар халқи мажлиси” томонидан уюштирилди. Қримга ўтадиган йўлларда Украинадан келаётган юк машиналари тўхтатилиб, бетон тўсиқлар билан йўллар тўсилмоқда. Енгил автомашиналар ва йўловчи ташувчи транспорт тўсиқсиз Қримга ўтказилаяпти. Тадбир ташкилотчилари сафига Украина президентининг қрим татарлар бўйича махсус вакили Мустафо Жемилев келиб қўшилди. Бундан бир ойча аввал мазкур тадбир уюштирувчилари матбуот анжуманида Украинадан Қримга олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари рус ҳарбий қисмларига бўлиштириб берилаётгани ва Россияга олиб кетилаётгани ҳақида айтган эди.