Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:15

Наманганда 12 ёшли болани пахта ортилган трактор босиб кетди


Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Шаҳанд қишлоғида пахта ортиб кетаётган трактор 12 ёшли болани уриб юборди.Озодлик манбаларига кўра¸ 23 сентябрь куни кечки соат олтиларда рўй берган бу ҳалокат оқибатида ўқувчи бола воқеа жойининг ўзидаëқ жон берган.

Воқеа гувоҳларидан бири бу ҳақда Озодликка гапириб берди:

- Бу фалокат кеча мен яшайдиган уйнинг олдидаги йўлда бўлди. Трактор пахта заводига ўтиб кетаётган бўлган. Йўлда иккита бола кетаётган экан, ҳалиги тракторчи шошиб келаётган бўлганми, уриб юборган. Мен чиқсам бола ўлиб бўлган экан, йўлда миясидан қуюқ қон оқиб ётганини кўрдим, - деди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган шаҳандликлардан бири.

Озодлик Наманганда трактор прицепи остида ҳалок бўлган боланинг исми Сардор Ҳабибуллаев эканини аниқлади.

Сардорнинг жанозаси 24 сентябрь куни Ҳайит намозида ўқилди. Марҳум оиласи яқинларидан бирининг Озодликка айтишича, тракторчининг яқинлари марҳумнинг уйига келиб, ишни бости-бости қилишга уринган:

- Мен боланининг отаси билан бугун жанозада учрашдим. У прицеп уриб юборди, деяпти. Тракторчи эса болаларни кўрмадим, деётган экан. Кеча фермер милиция ходимлари билан келган, болани трактор урмади, деб ҳужжат тўлдирмоқчи ҳам бўлган экан. Энди билмадик, камбағални боласи, тракторчини бўйнига қўйган тақдирда ҳам¸ фермернинг кучи бақувват, фермер тинчитади, деб гапиришаяпти бугун жанозада, - дейди трактор уриб юборган боланинг яқинларидан бири.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, воқеа бўйича жиноий иш очилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Пахта мавсумида терилган пахта ҳар куни кечқурун пахта пунктларига топширилади.

Пахта ташийдиган тракторларнинг одамларни уриб юбориши ёки аварияларга сабаб бўлиши кўп кузатилади.

- Тракторларларнинг чироғи ёнмайди, эски тракторлар. Техника хавфсизлиги талабларига жавоб бермайди, - дейди терим мавсумида айнан тракторлар билан боғлиқ автоҳалокатлар кўпайишини изоҳлаган наманганлик фермер Алижон ака.

20 сентябрь куни Тошкент вилоятида 25 ёшли милиция ҳодими пахтадан машинасида қайтаётиб пахта ортилган трактор прицепи билан тўқнашуви натижасида нобуд бўлди.

Шунингдек, айни шу куни Хоразм вилоятида урганчлик шифокорлар чиққан теримчилар автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида унинг чида бўлган саксонга яқин теримчидан йигирмадан зиёди тан жароҳати олди.

XS
SM
MD
LG