Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:46

"Сирдарëдаги автоҳалокатда пахтага кетаëтган 4 ҳашарчи ўлгани Бош вазирга билдирилди"


Ўзбекистонда ҳашарчиларни юк машинасида ташиш ҳолатлари кўплаб учрайди. (Суратнинг Мирзаободдаги аварияга алоқаси йўқ)
Ўзбекистонда ҳашарчиларни юк машинасида ташиш ҳолатлари кўплаб учрайди. (Суратнинг Мирзаободдаги аварияга алоқаси йўқ)

1 октябрь куни бортида 37 нафар ҳашарчи бўлган “Газ-53” русумли юк автомашинаси Сирдарё вилояти Мирзаобод туманининг собиқ 8-совхози ҳудудида ағдарилиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.

Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига кўра¸ ҳашарчилардан 19 нафари турли тан жароҳатлари олгани туфайли Янгиер касалхонасига келтирилган. Кейинчалик улар Сирдарё вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказига ўтказилган.

Воқеа тафсилотларидан хабардор манбага кўра, жароҳатланганлардан икки нафарининг жароҳати енгил бўлгани учун, уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб уйига рухсат берилган.

Манбанинг ўрганишича, жароҳатланганлар орасида бир қизнинг жароҳати оғир бўлиб, уни текшириш учун малакали мутахасислар чақиртирилган.

Ҳозирда шифохонада қолаётган 17 нафар кишининг аҳволи барқарор экани айтилаяпти.

“Эзгулик” жамиятининг маълум қилишича, тушдан сўнг рўй берган автоҳалокат жойига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, пойтахтдан Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, МХХ мулозимлари етиб келишган. Автоҳалокат тафсилотлари ўрганилмоқда.

“Бугун тушдан сўнг Мирзаободда ҳамма жой облава бўлиб кетди. Пахта пайкалига кетаётган теримчилар ағдарилиб кетган. 4 нафар киши воқеа жойида вафот этибди. Уларнинг орасида гулистонлик 17 яшар ўсмир ҳам бўлган. Яна 19 ҳашарчини Янгиердаги “неотложка”га олиб кетишган. Воқеани ўз кўзи билан кўрган кишилар билан гаплашдим”, деди Озодликка маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири.

Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг навбатчилик қисми йўл транспорт ҳодисасида тўрт киши ўлганини тасдиқлади, аммо ҳодиса тафсилотларини очиқламади.

"Сирдарëдаги автоҳалокатда пахтага кетаëтган 4 ҳашарчи ўлгани Бош вазир Шавкат Мирзиëевга дархолбилдирилди"¸ дея маълум қилди ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбаси.

Ҳозирда автоҳалокат бўйича тергов-суриштирув ишлари давом этаяпти.

Озодлик радиоси аввалроқ пахтага чиқарилган ҳашарчиларнинг автоҳалокатга учраши ва 2015 йилги пахта мавсумининг илк қурбонлари ҳақида хабар берган эди. Жумладан, 20 сентябрь куни Хоразм вилояти Янгибозор туманида урганчлик шифокорлар чиққан теримчилар автобуси ағдарилиб кетди.

Воқеа гувоҳларига кўра, автобус ичида бўлган саксонга яқин теримчидан йигирмадан зиёди тан жароҳати олган ва улардан икки нафари шифохонага ётқизилган. Мутасаддилар воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилмаганини маълум қилишди.

20 сентябрь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходими 25 яшар Анвар Абдуллаев пахтадан қайтаётиб, автоҳалокатга учраб ҳалок бўлди. Ҳалокат Анвар ўтирган Матиз машинаси пахта ортилган трактор прицепи билан тўқнашуви натижасида содир бўлган. Ҳозирда машина ҳайдовчиси оғир аҳволда шифохонада ётибди.

Воқеа якшанба куни тунда соат 23лардан кейин Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Қорасув қишлоғи ҳудудида содир бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, Тошкент вилояти ИИБ кадрлар бўлими ходими Анвар Абдуллаев Оққўрғон тумани Маданият фермерлар уюшмасида пахта теримчиларига назоратчи сифатида бириктирилган ва ўша куни тунда уйига қайтаётган бўлган.

XS
SM
MD
LG