Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:34

OzodlikOnline: Нега маърифат эмас¸ мутаассибликни танлаëтган ўзбеклар кўпаймоқда?


Америкада яшаëтган ўзбекистонлик олим Абдуфаттоҳ Манноповнинг “ўзбек ëшлари масжид эмас мактабга борсин”¸“ўрта асрлар хурофотига берилиш ўрнига илғор технологияларни ўргансин” дея Озодликдан қилган мулоҳазалари уни ўқиганлар кўпининг қўллови эмас¸ қаҳрига учради.

“Ўзбек ëшлари ва умуман ўзбеклар ривожланган Ғарб мамлакатларига борсин¸ ишбилармонликни ўргансин¸ илмни ўргансин¸ кутубхонага борсин¸ интернет технологиясини ўргансин. Ўрта аср хурофотига ëн тутишни ачинарли деб биламан” деди жумладан OzodNazarда фикр билдирган Абдуфаттоҳ Маннопов.

Ўзбекистонлик сиëсатшунос шунингдек ўзбеклар “мўъжиза билан эмас изланиш¸ меҳнат ва замонавий технология василасида рафоққа эришади” деган фикрниҳам билдирди.

OzodlikOnline: Нега маърифат эмас¸ мутаассибликни танлаëтган ўзбеклар кўпаймоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:36 0:00

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити арафасида мактаб ва коллежларда ўқувчилар байрам намозини ўқиш учун масжидларга бормаслик ҳақида огоҳлантирилгани борасида фикр билдирган Абдуфаттоҳ Маннопов “тақиқ билан эмас¸ балки муқобил таълим ва маърифат марказлари яратиш билан “ муаммоларга ечим топилишига эътибор қаратди.

“Биз ëшлигимизда масжидга эмас¸ мактабга талпинганмиз. Мактабда шароитни яхшилаш керак. Хурофот эмас¸ илм тарғиботини йўлга қўйиш керак. Яхши ўқитиш керак”¸дейди суҳбатдош.

OzodlikOnline: Нега маърифат эмас¸ мутаассибликни танлаëтган ўзбеклар кўпаймоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:50 0:00
Бевосита линк

Аммо олимнинг бу фикрлари Озодлик муштарийлари ўртасида қўлловдан кўра кўпроқ қаршиликка учради - келган ва келаëтган шарҳларнинг аксаридан маърифат излашдан кўра¸ диний мутаассибликка мойилликнинг кучли экани яққол намоëн бўлмоқда

Дунëвий билимларни излаш ва ўрганиш Исломда ҳам рағбатлантирилишига қарамай¸ нега бугунги ëшларнинг каттагина қатлами билим ва диний эътиқодни бир-бирига зид тушунча сифатида талқин этмоқда?

Нега дунëнинг тараққий қилган давлатлари билим ва тажрибасидан ўрганиш эмас¸ улар тараққиëтини йўққа чиқариш орзусида бўлган ўзбеклар кўпаймоқда?

Жаҳолат ва мутаассибликкка қарши бир аср муқаддам жадидлар бошлаган кураш нега бугун долзарблик касб этмоқда?

Нега бугун ҳам бир аср аввалги каби маърифатчилар эмас¸ мутассибчилар сафи кенгроқ?

Душанба¸ 5 октябрь Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан бошлаб Сиз билан жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Суҳбатда Абдуфаттоҳ Маннопов ва бошқа таҳлилчиларга бевосита савол бериш имконига ҳам эга бўласиз.

Жонли мулоқотга Озодликнинг Skype манзиллари орқали қўшилинг.

XS
SM
MD
LG