Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:49

Истанбулда ўзбек ва тожик болаларини жангариликка тайёрлаган ИШИД маркази фош этилди


Туркиянинг Истанбул шаҳрида 18 октябрь куни ўтказилган рейдда Ўзбекистон ва Тожикистондан балоғатга етмаган ўнлаб бола “Исломий давлат” жангарилигига тайёрланган марказ фош этилган.

Туркияда чиқадиган “Vatan” нашри хабарига кўра, марказ Истанбулнинг Осиё қисмида жойлашган Пендик туманидаги уйлардан бирининг ертўласида жойлашган бўлган.

Полиция рейдлари юздан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган 10 октябрь кунги Анқарадаги террор ҳужумлари ортидан ўтказилган.

Истанбулнинг Пендик ва Башақшеҳир туманларидаги мадрасаларда болалар радикал исломчилик ва “Исломий давлат” экстремист гуруҳи турмуш тарзига ўргатилгани, шунингдек, жанговор машғулотлар ўтаганликлари айтилмоқда.

OZOD-VIDEO: Истанбулда ўзбек ва тожик муҳожирлари уйларида рейдлар ўтказилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:47 0:00

Амалиёт давомида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган жами 53 одам қўлга олинган.

Қўлга олинганларнинг 29 нафари катта ёшдагилар бўлиб, улар Истанбул полициясининг аксилтеррорчилик бўлими ҳибсхонасига етказилган.

Ҳозирда шулардан 16 нафари ҳибсда қолмоқда, қолгани қўйиб юборилган.

18 ёшгача бўлган 24 нафар ўсмир ҳам полициянинг балоғатга етмаганлар ишлари бўйича бўлимида сўроқ қилиниб, қўйиб юборилган.

Турк полицияси маълумотига кўра, марказда тайёргарликдан ўтганлар Сурия ва Ироқдаги “Исломий давлат” сафларига қўшилиши керак бўлган.

Туркияда фаолият кўрсатаётган “Ўзбеклар бирлиги” ташкилоти раҳбари Адем Чевик Озодлик билан суҳбатда Истанбулда ҳибс этилган ўзбекистонлик ва тожикистонликларни яқиндан билиши, уларнинг "Исломий давлат" алоқаси йўқлиги, марказда улар фақат Исломни ўрганиш билан шуғулланганликларини айтди.

- Мен у ерга ҳар куни бориб турганман. У ерда Қуръонни ўрганишарди. Ўзбекистондаги диктатурадан қочганлар шу ерда Қуръонни ўрганишар эди, курслар бор эди. Фақат шу, бошқаси фақат иддао. Уларнинг "Исломий давлат"га алоқадорлиги борасида бирон далил-исбот йўқ. Мадрасада ҳам ҳеч нарса топишгани йўқ, топганлари Қуръон ва тасбех. "Исломий давлат"и эса аслида Ислом душмани, бу мадрасини умуман унга алоқаси йўқ, - дейди Адем Чевик.

"Исломий Давлат" - Сурия шарқи ва Ироқ шимоли ҳамда ғарбида катта ҳудудларни назорат қилаётган радикал исломий гуруҳ.

Бу гуруҳнинг оммавий қатл, диний ва этник озчилик вакилларини ўғирлаб кетиш, аскарлар ва журналистларнинг бошини танасидан жудо қилиш каби шафқатсиз усуллари дунёни ларзага солган.

Ҳозирда Исломий давлат Ироқ ва Сурияда 90 минг квадрат километр ҳудудни назорат қилётгани ва унинг сафларида 50-200 минг атрофида жанггари борлиги ишонилади.

"Исломий Давлат" сўнгги йилларда юзлаб марказий осиёликлар, жумладан ўзбекистонликларни ҳам ўз сафига жалб этган.

XS
SM
MD
LG