Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:46

Имом Рашодхон Камоловнинг апелляцион суди бошланди


Ўш вилоят судидаги танаффус пайтида Рашодхон Камолов адвокати билан гаплашмоқда.
Ўш вилоят судидаги танаффус пайтида Рашодхон Камолов адвокати билан гаплашмоқда.

12 ноябрь куни Ўш вилоят судида қорасувлик таниқли ўзбек имоми Рашод Камоловга нисбатан апелляция жараёни бошланди. Маҳкамада имом адвокатлари суд раисидан россиялик ҳуқуқ фаоли Виталий Пономаревнинг эксперт сифатида кўрсатма беришини илтимос қилди, бироқ суд бу илтимосни қондирмади.

Суд мажлиси бошлангач адвокатлар суд раисига ўзларининг илтимосномаларини, жумладан, Москвадаги “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти вакили Виталий Пономаревнинг Рашодхон Камолов иши юзасидан хулосасини тақдим этди ҳамда унинг чиқиш қилишини сўрашди.

Бироқдавлат қораловчиси Гулнара Эркинбаева Пономаревнинг чиқиш қилишига қарши эканини айтди:

- Унинг лицензияси Россия Федерациясига тегишли, бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз Россия Федерациясининг бир қисми эмасмиз. Қирғизистоннинг ўз экспертлари бор. Мен бунга рухсат берилмаслик керак, деб ҳисоблайман, -деди Гулнара Эркинбаева.

Адвокатларнинг Жиноят Кодексида “Россия Федерацияси ёки бошқа мамлакат экспертлари жалб қилинмасин” деган модда йўқлигини айтиб, норозилик билдирганига қарамай, суд раиси Шамшиев Пономарев иштироки тўғрисидаги адвокатлар илтимоси қондирилмаслигини эълон қилди.

Шундан сўнг Рашод Камоловга сўз берилди. Рашод Камолов ўзига нисбатан қўйилаётган айбловларни сиёсий буюртма ўлароқ баҳоламоқда. Камолов бундай деб ўйлашига бир неча йил аввал Ўзбекистондан уни ўлдирмоқчи бўлиб келган киллернинг қўлга олиниб судлангани, 2014 йилнинг 23 декабрь куни Ўшдаги қирғиз драма театрида имомлар, ҳуқуқ - тартибот органи расмийлари ва шаҳар раҳбарлари иштирокида Қирғизистон фуқароларининг Сурияга кетиши олдини олиш мақсадида ўтказилган йиғинда қилган нутқи сабаб эканини айтди.

Виталий Пономарев: Қирғизистонда диний эсктремизмга оид ишларни профессионал анализ қилишда жиддий муаммолар бор
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:23 0:00

Камоловга кўра, ўз нутқида у Қирғизистон фуқароларининг Сурияга кетиб қолишига ҳуқуқ -тартибот органи ҳодимларининг фуқароларга нисбатан қўпол ва ноқонуний муносабати сабаб бўлаётганини айтган.

- Қирғизистондаги барқарорликни бузиш мақсадида бўлган учинчи кучлар мусулмонларни, халқни фикрини суд, прокуротура, давлатга бўлган ишончини бузиш учун қилинган бюртма деб ҳисоблайман. Сабаби биз Қирғизистон тинчлиги, Қирғизистоннинг Конституцияси ва президентига фуқаро сифатида амал қилиб яшашга чақириб келганмиз,- дейди Рашод Камолов.

Шундан сўнг суд раиси навбатдаги маҳкамани 24 ноябрга қолдирди.

4 август куни Қорасув туман судида бўлиб ўтган маҳкамада ҳам Камоловнинг адвокатлари судга бир неча ҳужжат ва Россиянинг “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти вакили Виталий Пономаревнинг хулосасини тақдим этган ҳамда унинг чиқиш қилишини сўраганди. Бироқ туман судида ҳам бунга рухсат берилмаганди.

Пономаревнинг ўзи Озодлик билан суҳбатда маҳкамаларда унинг чиқиш қилишига рухсат берилмагинини “суднинг хақиқатни эшитгиси келмагани” дея баҳолади:

- Суд асосан агрессив позицияда турган прокуротура вакилларига қулоқ солаяпти, улар эса ҳақиқатни эштишни хоҳлашмаяпти. Суд тергов жараёнида хулоса берган экспертлар хулосаларида қарама - қаршиликлар, фактларни ўзгартириш борлигини эштгиси келмаяпти. Агарда бу фактлар айтилса, протоколга туширилса, бунгача ўтказилган эспертизалар, экспертлар фаолиятига баҳо бериш масаласи пайдо бўлади. Шунинг учун улар нафақат мени чиқишим, балки экспертизаларда мавжуд бўлган муаммолар айтилган бошқа ҳужжатларни ҳам ишга қўшилишига йўл қўймасликка ҳаракат қилишмоқда, - дейди Виталий Пономарев.

Рашодхон Камолов айтганидай, унинг ишини сиёсий бюртма деб аташ мумкинми, деган саволга ҳуқуқ фаоли қуйдагича жавоб берди:

- Менимча Ўзбекистондан буюртма бўлган бўлса керак. Бу нарсаларни бўлиб ўтган воқеалар ҳам тасдиқлайди. Бироқ бу ҳозирги жиноий иш доирасидан ташқари масаладир, - дейди Виталий Пономарев.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув туман суди имом Рашод қори Камоловни “диний адоват қўзғаганлик” ҳамда “экстремистик материалларни сақлаганлик ва тарқатганлик”да айбдор деб топиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарганди.

Қорасувлик имом Рашод Камолов шу йилнинг 9 февраль куни қўлга олинган ва ўшандан буён Ўшдаги ҳибсхонада сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG