АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Самарқандда Ислом Каримов билан учрашувидан ўн кун ўтиб 1994 йилдан бери қамоқда сақланган Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати¸ Муборак шаҳри собиқ ҳокими Мурод Жўраев 12 ноябрь куни эрталаб озодликка чиқарилди. Шу воқеа муносабати билан бошқа бир собиқ сиёсий маҳбус, ёзувчи Мамадали Маҳмудов OzodNazar меҳмони бўлди.