Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:57

OzodNazarPlus: Шароф Рашидов вафот этганми ёки ўлдирилганми? 1-қисм


 Шароф Рашидов
Шароф Рашидов

Ўзбекистоннинг Совет давридаги раҳбарларидан бири Шароф Рашидовнинг йигитлик даври тўғрисидаги ҳикоясидан сўнг, публицист Шароф Убайдуллаевдан таниқли арбобнинг ҳануз сирлигича қолаётган ўлими билан боғлиқ тафсилотларни айтиб беришни илтимос қилдик.

Ўзбекистон Коммунистик партиясининг 1959-1983 йиллардаги Биринчи котиби, ёзувчи Шароф Рашидов 1983 йилнинг 31 октябрида кўз юмган эди. Расмий маълумотларда Рашидов юрак ҳуружидан вафот этгани тўғрисида айтилган. Айни пайтда йиллардан бери расмий хулосани мутлақо инкор қиладиган версиялар ҳам айтилиб келади. Баъзилар Рашидовни заҳарланган, деса, бошқалар отиб ўлдирилган, дейди, ҳатто ўзини ўзи отган, дейдиганлар ҳам бор.

Суҳбатдошимиз Шароф ака Убайдуллаев Шароф Рашидовни нафақат шахсан таниган, унинг қўли остида ишлаган, балки Биринчи котибнинг вафотидан сўнг уч кечаю уч кундузни у кишининг жасади ёнида ўтказган ҳам.

Шароф ака, шунингдек, Шароф Рашидов туғилган куннинг 75 йиллигини нишонлаш учун тузилган Давлат комиссияси масъул котиби сифатида ҳам жуда кўп ҳужжатлар билан танишганки, сарлавҳага чиқарганимиз саволнинг жавобини биладиган бармоқ билан санарли кишиларнинг биридир.

Мавзу юзасидан ўтказганимиз суҳбатнинг 1- қисмини тингланг.

OzodNazarPlus: Шароф Рашидов вафот этганми ёки ўлдирилганми? 1-қисм
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:18 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG