Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:41

OzodlikOnline: Ўзбек мелисаларини нима жондан тўйдирмоқда?


Кейинги бир ҳафта давомида Озодликка ўзбек милиционерларидан камида учтасинингўз жонига қасд қилгани хабари етиб келди. Аслида¸ жонидан тўйган мелисалар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Сиз¸ Тошкент режимининг садоқатли хизматчиси бўлиб келаëтган милиция ходимлари орасида суиқасд ҳоллари кўпайиб бораëтганини қандай изоҳлайсиз?Душанба¸ 30 ноябрь куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 да бошланадиган шу мавзудаги жонли суҳбатимизда Skype манзилларимиз орқали иштирок этинг!

20 ноябрь куни Янгийўл тумани Гулбаҳор ички ишлар бўлими жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, капитан Шарофиддин Темиров иш жойида хизмат тўппончаси билан ўзини отиб ўлдирди.

28 ноябрь куни Самарқанд вилояти Нуробод тумани ИИБ ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими бошлиғи ўринбосари, 30 яшар Ойбек Мамараҳимов ва бошқа ҳамкасби ўзини осиб ўлдирди.

OzodlikOnline: Ўзбек мелисаларини нима жондан тўйдирмоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:40 0:00

Бу кейинги бир ҳафта давомида ўзбек милиционерларининг ўз жонига қасд қилишига оид Озодликка маълум бўлган уч воқеа¸ холос. Аслида¸ жонидан тўйган мелисалар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

Жорий йил апрелида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи подполковник Бахтиëр Отаев ўзини осиб қўйган бўлса¸ бундан роппа-роса бир йил аввал Чирчиқда ҳам милиция зобити ўзини отиб ўлдирган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:25 0:00
Бевосита линк

Милиционерлар орасида суиқасд ҳолларининг кўпайиб бораëтганидан хавотирга тушган Ички ишлар вазирлиги¸ Озодлик манбаларининг тасдиқлашича¸ 2016 йилдан бошлаб ўз ходимларининг руҳий саломатлигини текшириш мақсадида ëлғон детектори қўллаш тажрибасини жорий қилади.

“Ички ишлар вазирлиги тизимидаги руҳшуносларга ёрдам тариқасида полиграф жорий этилади. Ёлғон детекторида ишлаш малакаси бўйича ўқитиладиган полиграфистлар штати таъсис этилди”, дея иқтибос келтирди ўтган ҳафта бу ҳақда вазирликдаги ўз манбасига таянган айрим Россия агентликлари.

Сиз¸ Тошкент режимининг садоқатли хизматчиси бўлиб келаëтган милиция ходимлари орасида суиқасд ҳоллари кўпайиб бораëтганини қандай изоҳлайсиз?

Бугун атрофингиздаги милиция ходимлари ҳатти-ҳаракатини¸ хусусан¸ уларнинг руҳий ҳолатини Сиз қандай таърифлайсиз?

25 йилдан бери ўзбекистонликларнинг фундаментал ҳақларини топташда пешқадам бўлиб келаëтган мелисаларнинг ўзлари бугун ҳақсизлар сафига қўшила бошладими?

Душанба¸ 30 ноябрь куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 да бошланадиган жонли суҳбатимиз шу ҳақда бўлади. Мулоқотга Озодликнинг Skype манзилларига қўнғироқ қилиш орқали қўшилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG