Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:17

Қирғизистонда маҳаллий аҳоли хитойликлар эшак боқаётган фермага ўт қўймоқчи


Қирғизистоннинг Новқат туманида яна бир эшак фермаси ошкор қилинди. Маҳаллий аҳоли бу ферманинг ёпилишини талаб қилиб, акс ҳолда фермага ўт қўйиш билан таҳдид қилмоқда.

Новқат туманининг Улуу-Тов қишлоғи яқинида 381 бош эшак боқиладиган ферма мавжудлиги аниқланди. Бу эшакларни аҳолидан хитойлик тадбиркорлар сотиб олган. Маҳаллий аҳоли бундан сўнг эшак гўшти яна бозорларда сотилиши мумкинлигидан хавотирга тушган.

Новқатлик Гулнора Дубанова хитойлик тадбиркорлар эшак фермасини ёпиши кераклигини айтади:

“Эшакларини ўзининг Хитойига олиб бориб боқаверишсин. Қирғизистонда бунга рухсат берилмаслик керак. Биз мусулмонмиз ва бу нарса бизга ёт. Бу ферма ҳақида эшитганимдан буён ҳаловатим йўқолган. Биз буни қандай йўқотишимиз мумкин? Баъзилар фермани бошқа жойга кўчириш керак, демоқдалар. Агар бундай қилишса, улар фаолиятини яна давом эттираверади”, деди Гулнора.

2015 йилда Ўш вилояти раҳбарияти Хитойнинг Гансу вилояти билан ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолаган эди. Бунинг ортидан Хитойнинг “Во Ви Ши” компанияси Қирғизистонда фаолият олиб бора бошлади.

Новқатдаги эшак бизнеси
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:31 0:00

Хитой тадбиркори Ма Цин Ининг айтишича, улар ҳеч қандай қонунни бузгани йўқ:

- Биз Хитойга гўшт олиб чиқиб кетишнинг барча санитария ва ветеринария ҳужжатларини тайёрладик. Хусусий мулкдор билан келишиб, унинг ерини ижарага олдик. Эшакларни сотиб олдик. Бироқ биз эшакларни сўйишни ва гўштини сотишни режалаганимиз йўқ. Биз бу ерни эшакларни сақлаш ва ундан кейин уларни Хитойга олиб кетиш учун олдик. Биз маҳаллий аҳолининг диний қарашларини инобатга олганмиз, деди хитойлик тадбиркор.

Маҳаллий аҳолининг босими билан хитойликлар эшакларни 10 декабргача олиб чиқиб кетмоқчи.

Хитойларга ерни ижарага берган Фариданинг айтишича, бу жойда эшак сўйилган йўқ:

- Бу ерда эшак сўйишмайди. Гўшт сотишмайди. Келишувга кўра улар эшакларни тириклай олиб чиқиб кетишлари шарт, деди Фарида.

Маҳаллий аҳоли эса бу гапларга ишонмаслигини айтар экан, агар эшак фермаси йўқ қилинмаса унга ўт қўйиш билан таҳдид қилмоқда.

Ўш вилояти милицияси бу ҳақдаги материалларни Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизматига тақдим этган.

Жорий йил бошида Бишкек шаҳри четида эшак боқиб сўйиладиган фермани қирғиз журналистлари ошкор этган эди. Бироқ бу ферма раҳбарлари эшак гўшти зоопарклардаги йиртқич ҳайвонларни боқиш учун хорижга экспорт қилинишини айтган эдилар.

XS
SM
MD
LG