Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:15

Атамбаев: "Мен Ўзбекистон нимадан қўрқаётганини биламан"


Алмазбек Атамбаев қирғиз парламентида чиқиш қилмоқда.
Алмазбек Атамбаев қирғиз парламентида чиқиш қилмоқда.

Декабрь бошларида президентлик курсисига ўтирганининг 4 йиллигини нишонлаган Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев Россия, Туркия ва Ғарб билан ўта совуқлашиб кетган алоқаларни илиқлаштира олдию, ҳанузгача Тошкент билан тил топиша олмади. Ҳатто президент Ислом Каримов билан Москвада айтишиб қолишга ҳам улгурди. Нега? Бу саволнинг жавобини мухбиримиз Атамбаевнинг Ўзбекистон тилга олинган нутқларидан қидиришга ҳаракат қилди.

Атамбаев: "Мен Ўзбекистон нимдан қўрқаётганини биламан"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:44 0:00

Кўзи кўр одам ким эди?

Алмазбек Атамбаев 4 йил мобайнида ўз нутқларида Ўзбекистонни бот – бот тилга олди. Хусусан¸ Aлмaзбек Aтaмбaев 2014 йилнинг 7 ноябрида Остонада қозоқ президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашар экан, Ўзбекистон ҳукумaтининг Қирғизистондaги “Қaмбaр-Отa-1” ГЭСи қурилишигa нисбатан қаршилиги турли босим шаклида намоëн бўлаëтгани ва мамлакат жанубидаги вазиятни танг ҳолга солиб қўйганидан шикоят қилди:

- Ўзбекистонгa бунгaчa бир нечa бор тaклиф этгaнмиз, ҳозир ҳaм aйтмоқдaмиз – улaр “Қaмбaр-Отa-1” ГЭСининг қурилишига ўз ҳиссaсини қўшсa бўлaди. Ўтмиш хотирaси билaн яшaш керaк эмaс. Қўшнини душмaн қaтори кўриш ҳaм тўғри эмaс. Гaзни ўчирди, темир йўлгa чеклов киритди. Қўшнилaр бир-биригa ёрдaм беришлaри керaк. “Қaмбaр-Отa-1” ГЭСи нaфaқaт Қирғизистонни, бaлки қўшни ўлкaлaрни ҳaм электр энергияси билaн тaъминлaй олaдигaн лойиҳaдир. Буни кўзи кўр одaмгинa кўрмaйди ёки кўришни истaмaйди, - деди Қирғизистон президенти.

"Ўзбекистон раҳбарлари сиёсий ўйиндан қўрқмоқда"

2013 ва 2014 йилда Қирғизистон президенти энг кўп тилга олган муаммо Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланмаётгани ва қирғиз ҳукумати бу борада муваффақиятга эриша олмаётгани бўлди.

Ўзбекистон билан муносабатлар расмий Бишкек Москва билан ҳамкорликда Қамбарота – 1 ГЭСини қуриш ҳақида келишимга эришганидан сўнг ёмонлашганини таъкидлаган президент Алмазбек Атамбаев: “Ўзбекистон сиёсий ўйинлардан қўрққани учунгина мазкур қурилишга қаршилик кўрсатиб келмоқда”, деб баёнот берган эди:

- Бу лойиҳа Қирғизистонга қандай зурур бўлса, Ўзбекистонга ҳам шунчалик муҳим. Мен Ўзбекистон нимадан қўрқаётганини биламан. Ўзбекистон раҳбарлари қандайдир сиёсий ўйинлардан қўрқмоқда. Шунинг учун ҳам мен сўнгги учрашувимизда ҳурматли Ислом Абдуғаниевичга "сизлар ҳам бу лойиҳага қўшилинглар", деб шахсан таклиф киритдим. Агар Ўзбекистон бу лойиҳага қўшилса, бу қўрқув ўз-ўзидан йўқолади.

Атамбаев ялиниб-ёлворишни истамагани ҳақида

Ўтган йили Ўзбекистон Ўшга газ берилишини 8 ой тўхтатиб қўйган даврда Атамбаев бундан-да кескинроқ гапларни айтди:

“Улар биздан Чўнолой водийсидан ўтадиган Туркманистон – Қирғизистон-Хитой газ қувирига уланмасликни талаб қилишаяпти. Акс ҳолда Ўзбекистон мамлакатимиз жанубига газ беришни қайта тикламаслигини билдирмоқда. Лекин Қирғизистон қўшниларга “бизга газ беринг”, деб ялиниб ёлбормайди”, - деган эди Ўшанда Алмазбек Атамбаев.

Президент Атамбаев 2014 йилнинг 31 августида, яъни Мустақиллик куни сўзлаган нутқида қўшни давлатлар ҳақида гапирар экан, жумладан:

-Нима учун айнан шу йил чегараларда зиддиятлар кўпайиб кетди? Нима учун айнан шу йил бизга газ бермай қўйишди? Чунки бу ишни қилганлар 1,5 – 2 йилдан сўнг тўлалигича уларга қарамликдан халос бўлиб олишимизни тушунадилар, - деган эди.

Каримовнинг танбеҳи...

2015 йилнинг 9 майида эса Москвага МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитига борган Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари бир – бирлари билан бир оз айтишиб ҳам олган эдилар.

Ўзбекистон президенти қирғизистонлик ҳамкасбининг саммитда сўзлаган сўзларидан Иккинчи Жаҳон уришида “кимдир жуда ораста, кимдир тартиб-интизомли бўлгани учун урушнинг боришида муҳим аҳамият касб этган, бошқалар эса гўёки масъулиятдан қочган”, деган маъно келиб чиқаётганини иддао қилди.

Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон президенти сўзларини бўлиб, ўз шахсий фикрини айтганини билдирди. Ислом Каримов эса бунга жавобан: “Сизнинг фикрингизни биз аллақачон биламиз. Қандайдир ишлар учун маломат қилиш ва ақл ўргатишни мен одобсизлик деб билар эдим””, деб жавоб қайтарди.

Натижа

Алмазбек Атамбаев президентлик даврининг 4 йилида Россия, Туркия ва Европа давлатлари билан аввалги президентлар даврида совуқлашган муносабатларда илиқлик пайдо бўлди. Айни пайтда Қўшма Штатлар билан муносабатларга совуқчилик тушди.

Атамбаев ўз нутқларида бир неча маротаба Ўзбекистон билан биродарона, дўстона муносабатларни қайта тиклашга ҳаракат қилганини ҳам таъкидлаган.

Бироқ Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев шу йилнинг 16 февраль куни қирғиз парламентига берган ҳисоботида мамлакатнинг яқин қўшниси Ўзбекистон билан муносабатларда ижобий натижаларга эришилмагани ва Тошкент барча соҳалардаги диалогларни бир томонлама музлатиб қўйгани ҳақида гапирди.

XS
SM
MD
LG