Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:23

Фарғонада тўрт газчининг фожиали ўлими юзасидан МХХ иш очди


Тўрт ишчи ушбу суратдаги газ қувури қудуғига тушганида, газдан заҳарланиб ўлган.
Тўрт ишчи ушбу суратдаги газ қувури қудуғига тушганида, газдан заҳарланиб ўлган.

“Водийгазтаъминот” унитар корхонасининг тўрт нафар ходими ўлими юзасидан вилоят Миллий хавфсизлик хизмати иш очиб, суриштирув олиб бормоқда. Озодлик манбасига кўра, 13 декабрь куни унитар корхонанинг тўрт нафар ходими Фарғона шаҳридаги газ қувури қудуқларидан бирига тушиб, ишлаётган пайти газдан заҳарланиб ўлган. Тўрт газчининг ўлимига техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлгани айтилаяпти.

Воқеа 13 декабрь куни Фарғона шаҳридаги “Водийгазтаъминот” унитар корхонасига қарашли газ қувури қудуқларидан бирида юз берган.

Қувурга тушган тўрт газчининг газдан бўғилиб ўлгани ҳақида Озодликка воқеа тафсилотларидан хабардор фарғоналик манба хабар қилди:

“Шаҳар марказидан 3 километр узоқликдаги Ватний массивида “Водийгазтаъминот”нинг тўрт ходими газ қувури қудуғига тушиб, ис газидан заҳарланиб ўлди. Қудуқ ёнида жами 5 ёки 6 одам бўлган. Дастлаб 2 киши қудуққа тушиб, шу заҳоти газ исидан ҳушини йўқотган. Кейин яна 2 киши уларни қутқаришга ёрдамга тушган ва улар ҳам қудуқда қолиб кетган. МЧС билан ёрдамчи кучлар 30 дақиқадан кейин етиб келган”, дея хабар қилди воқеа тафсилотларидан хабардор манба.

Фарғонадаги ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, корхонанинг ўлган тўрт ходимига табиий газдан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилган:

“Тўрт киши ҳам қудуқнинг ичида пайти заҳарланган. Булар - 1973 йил 18 октябрда туғилган Жамолиддинов Шокиржон Мухторович. Кейин 1971 йил 10 май куни туғилган Усмонов Дилмурод Эргашевич. Иккаласи ҳам оилали бўлиб, ҳар бирининг 3тадан фарзанди бор. Учинчиси 1990 йил 14 апрелда туғилган Кенжаев Мамазарил Мусажонович. Бу бола ҳали уйланмаган бўлган. Яна бири 1984 йил 26 августда туғилган Зарипов Абдуқаюм Исоҳжоновичдир”, деди ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбаси.

Тўрт ишчи ушбу суратдаги газ қувури қудуғига тушганида, газдан заҳарланиб ўлган.
Тўрт ишчи ушбу суратдаги газ қувури қудуғига тушганида, газдан заҳарланиб ўлган.

Воқеа тафсилотидан хабардор фарғоналик манбага кўра, фалокатга “Водийгазтаъминот” корхонаси мулозимларининг масъулиятсизлиги сабаб бўлгани айтилаяпти:

“Водийгазтаъминот” 13 декабрь дам олиш куни бўлса ҳам иш ташкиллаштирган. Ушбу ходимларга якшанба куни булгани учун противогаз берилмаган. Бу ходимлар газ сизиб чиқаётган қудуққа тушиб, газни беркитишмоқчи бўлишган пайти шу фалокат содир бўлган”, деди исмини очиқламаётганимиз фарғоналик манба.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба берган маълумотга кўра, ҳодиса юзасидан вилоят Миллий хавфсизлик хизмати жиноий иш очиб, тергов-суриштирув ишларини бошлаган.

Шунингдек, воқеани ўрганиш учун МХХ бошчилигида Тошкентдаги мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат махсус комиссия тузилиб, Фарғонага жўнатилган.

“Водийгазтаъминот” унитар корхонасидан олинган маълумотга кўра, фалокат техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлик оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда ва ҳозирда фалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Корхона мулозими ёрдамчи кучлар воқеа жойига кечикиб етиб боргани ҳақидаги маълумотларни инкор қилиб, фалокат ҳақида сигнал тушиши билан ёрдамчи гуруҳ етиб борганини билдирди.

"Водийгазтаъминот" унитар корхонаси биноси
"Водийгазтаъминот" унитар корхонаси биноси

Мулозимга кўра, фалокатда ҳалок бўлган тўрт газчининг дафн маросими харажатларини “Водийгазтаъминот” ўз зиммасига олган:

“Дафн маросимларига ёрдам берилди. Кеча учтаси кўмилди, бугун биттаси кўмилди. Суғурта томонидан тўланадиган пуллар Тошкентдан келадиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади”, деди корхона мулозими.

Газ соҳаси мутахасисларига кўра, Ўзбекистонда техника хавфсизлигига амал қилмаслик оқибатида иш пайти рўй берадиган ҳалокатлар кам бўлсада, учраб туради.

Газ соҳаси бўйича мутахасис, узоқ йиллар давомида Ўшдаги газ идорасида фаолият кўрсатган Умархон Умурзоқов газ қувурига тушиш билан боғлиқ техника хавфсизлик қоидаларини бирма-бир санар экан, кейинги йилларда газчилар бу қоидаларга амал қилмай қўйганларини айтади:

Умархон Умурзоқов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:18 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG