Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:31

Ўзбекистонда биометрик паспортга ўтиш муддати 2,5 йилга узайтирилди


Ўзбекистоннинг янги биометрик паспорти
Ўзбекистоннинг янги биометрик паспорти

Gazeta.uz веб сайтининг ички ишлар вазирлиги мулозимига таяниб хабар беришича, Ўзбекистонда фуқаролик паспортини биометрик паспортга алмаштириш муддати 2018 йил 1 июлига қадар узайтирилди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг ўзини таништирмаган мулозими бу хабарни Озодликка тасдиқлади:

"Тўғри, Ўзбекистон паспортларини биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди. Бошқарманинг биометрик паспорт бериш муддатини узайтириш ҳақидаги таклифи юқорида тасдиқланди. Айни пайтда расмий нашрлар учун бу ҳақда ахборот тайёрланмоқда. Ҳозирча шу, қўшимча тафсилотлар расмий хабарда айтилади", деди мулозим.

ИИВ вакилининг айтишича, паспортини алмаштирмаган фуқаролар келгуси икки ярим йил ичида жаримага тортилмайди.

Ўтган ой бошида Озодлик манбалари биометрик паспорт олиш муддати камида бир йилга узайтирилиши масаласи кўриб чиқилаётганини билдирган эди.

Лекин кейинчалик Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси расмийлари бу ҳақда президент Ислом Каримовга киритилган таклиф бўйича қарор қабул қилинмаганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG