Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:43

OzodWiki Башар Асад мансуб бўлган алавийлар тўғрисида


Озодликнинг маърифий дастури - OzodWiki Сурияда кечаётган воқеаларни яхшироқ тушуниш учун бу мамлакатда яшайдиган турли миллатлар тўғрисидаги, уларнинг диний эътиқодлари тўғрисидаги маълумотларни билиш ва уларни Сиз тингловчи билан ўртоқлашишга қарор қилган ва биринчи эшиттириш суриялик туркоманларга бағишланган эди.

Бугунги эшиттириш суриялик алавийлар (нусайрийлар) тўғрисида.

„Нусайрий“ атамаси Муҳаммад ибн Нусайр ан-Нумайрий номидан келиб чиққан. Нусайрийларнинг асосий ақидаси —Али ибн Абу Толибни илоҳийлаштириш бўлгани учун улар „алавийлар“ деб ҳам аталадилар. Ўзбек тилида „нусайрийлар“ атамаси „алавийлар“ атамасидан кўпроқ қўлланилса-да, айрим тилларда, жумладан, инглиз тилида „нусайрийлар“ сўзи баъзан салбий маънода ишлатилади. Хусусан, Сурия президенти Башар ал-Ассадга қарши курашувчи сунний гуруҳлар нусайрийларнинг диний қарашлари илоҳий эмас, балки „инсон томонидан ўйлаб топилгани“га ишора қилиш мақсадида „нусайрий“ атамасидан салбий маънода фойдаланадилар”.

Нусайрийлар тўғрисидаги бу маълумотни Ўзбекча Википедиянинг қуйидаги мақоласидан олдик.

Нусайрийлар ёки алавийлар тўғрисида гапириб беришни ўзбекистонлик дипломатдан илтимос қилдик. Собиқ СССРнинг Суриядаги ҳамда Ироқдаги элчихоналарида ишлаган Тошпўлат Йўлдошев билан суҳбатимиз режамиз доирасидан ташқарига чиқиб кетди : суҳбат алавийлар тўғрисидагина эмас, балки Суриядаги уруш сабаблари ҳамда муҳтамал оқибатлари тўғрисида бўлди:

Тошпўлат Йўлдошев алавийлар ва Суриядаги вазият ҳақида:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:01 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG