Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:31

Қирғизистон олтин кони юзасидан Канада ширкати билан тил топиша олмаяпти


Қирғизистондаги Қумтор олтин ширкати.
Қирғизистондаги Қумтор олтин ширкати.

Қирғизистон ҳукумати икки йил давомида олиб борилган самарасиз сўзлашувлардан сўнг Канаданинг Centerra Gold ширкати билан музокара жараёнидан чиқишини билдирди. Мазкур ширкат Қирғизистон ғазнасига тушаётган валютанинг асосий қисмини бераётган Қумтор олтин конини ишлатиб келаётган эди.

Қирғизистон ҳукумати Канаданинг Centerra Gold ширкати билан музокарадан бир томонлама чиқишини “миллий манфаат” билан боғлади. Ҳукумат “Қирғизистон учун молиявий жиҳатдан фойдали бўлган” шартлар асосида Қумтор олтин конини ишлатувчи корхонани қайта тузиши ҳақида билдирди. 22 декабрь куни бу борада тарқатилган баёнотда бундан бошқа маълумот берилган эмас.

Қумтор Қирғизистондаги энг йирик олтин кони конларидан биридир. Мазкур кондан олинаётган даромад мамлакат ички ялпи маҳсулотининг 7,4 фоизига тенг. Қумторнинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши эса 15, 5 фоизни ташкил қилади.

Ҳозирча Қирғизистон ҳукуматининг музокарлардан чиқиши олтин кони фаолиятининг тўхтатилишига сабаб бўлиши ёки бўлмаслиги номаълумлигича қолмоқда.

Ҳукуматнинг қарорига сабаб бўлган омиллар ҳақида гапирар экан, Бош вазирнинг матбуот котиби Бакит Асанов мана буларни айтди:

- Центерра экологик вазиятни текширувчи АМЕС халқаро ширкати таклифларини ҳам инобатга олган эмас. Бу нарса ҳам ҳукуматнинг музокаралардан чиқишига сабаб бўлди. Қирғизистон ҳукумати Қумтор олтин кони бўйича Канада билан тузилган эски шартнома Қирғизистон манфаатларига зид келади, деб ҳисоблайди, - деди Бакит Асанов.

Қирғиз парламенти 2014 йилда Қумтор олтин кони базасида Канада ва Қирғизистон 50/50 улушга эга бўлган қўшма корхона тузиш тўғрисида меморандумни қабул қилган. Бунгача эса мухолиф партиялар ва парламент олтин конини миллийлаштириш масаласини кўтариб келган. Қирғизистон бугунги кунда Қумтор олтин конининг 32,7 фоиз акциясига эгалик қилади.

Олтин кони масаласида Канада билан ўтказилаётган музокаралар самарасиз бўлгани ортидан 2014 йилда Жўўмарт Ўтўрбаев Бош вазир лавозимидан истеъфо беришга мажбур бўлган, ҳозирги Бош вазир Темир Сариев бу ишни охирига етказишни ваъда қилганди.

Сўнгги хабарларга қараганда, Қирғизистон ҳукумати канадаликларга 2016 йилда конни ишлатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортмоқда. Бироқ Канада ширкати ҳукумат лицензия муддатини узайтиришига ишонч билдираётир. Чунки кон фаолиятининг бир неча соатга тўхтатиб қўйилишининг ўзи мамлакат иқтисодиётига катта миқдорда зарар етказиши мумкин.

Қирғизистон ҳукумати Канада ширкати билан музокаралардан чиқшини билдирганидан сўнг, 22 декабрь куни Торонто биржасида Қумтор акциялари 6 фоизга арзонлаган.

Centerra Gold ширкати Қумтор конини 2003 йилдан бери ўзлаштириб келади.

XS
SM
MD
LG