Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:18

Болаларни пулга сотиш жиноятига жамият кўникмоқдами?


BahsOnlineнинг бу галги сонида болаларнинг пулга сотилишига жамият кўникмоқдами, деган савол баҳс қилинади. Бола сотаëтган ўзбеклар устидан Ўзбекистон ва Россияда ўтаëтган жиноят ишлари “ўзбеклар болажон халқ” деган имиджга путур етказдими?

Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз 13 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Болаларни пулга сотиш жиноятига жамият кўникмоқдами, деган савол устидаги баҳс ижтимоий тармоқларда ҳам авж олганини кўриш мумкин.

Ўзбекистондаги “Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, беш фарзанднинг онаси Холида Зарипова, олтинчи фарзандга ҳомиладор бўлгач, синглиси билан маслаҳатлашиб, болани сотишга қарор қилган. Режага мувофиқ, боланинг онаси 1800 доллар, ўртадаги “даллол” Аҳророва эса 400 доллар олиши керак бўлган.

Аммо жиноятчилар қўлга олинган ва тегишли жазога тортилган. Бу Ўзбекистондаги бола сотиш билан боғлиқ илк ҳолат эмас.

Бундан бир ой олдин Самарқанд вилояти Нарпай туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида онаси ташлаб кетган чақалоқни 1,5 миллион сўмга сотиш факти бўйича айбдорлар жазога тортилган эди.

Болаларни пулга сотиш жиноятига жамият кўникмоқдами?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:53:45 0:00

Ҳукумат нашрларига кўра¸ ўтган йили Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 21 яшар аëл беш ойлик боласини 700 долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинган.

Бундан олдин Озодлик Тошкент шаҳар жиноят ишлари суди бола сотиш билан шуғулланган 12 кишилик гуруҳнинг 6 аъзосини 7 йилдан 10 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилгани ҳақида ëзган эди.

Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирлари орасида ҳам боласини сотиш воқеалари учраб туради.

Айни пайтда, Афғонистоннинг Маймана вилоятидаги ўзбеклар ҳам боласини сотиб кам кўстига яратаëттгани ҳақидаги ҳабарлар Кабул матбуоти сарлавҳаларидан ўрин олди.

Маймана бозорида фарзандини сотмоқчи бўлган ўзбек
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:09 0:00
Бевосита линк

Хўш¸ болаларнинг пулга сотилишига жамият кўникмоқдами¸ деган савол жавобини сиздан ҳам кутамиз.

XS
SM
MD
LG