Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:14

Рамзан Қодиров снайперига нишон бўлган мухолифатчилар полицияга мурожаат қилмоқчи


Рамзан Қодировнинг Instagram саҳифасида эълон қилинган видеодан олинган сурат
Рамзан Қодировнинг Instagram саҳифасида эълон қилинган видеодан олинган сурат

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Instagram саҳифасида икки мухолифатчи сиёсатчи Михаил Касьянов и кичик Владимир Кара-Мурза снайпер қуролига нишон ҳолида олинган видеони эълон қилди ва яна жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди. Кремл расмийлари буни Қодировнинг навбатдаги "пиар-кампания"си деди. Сиёсатчилар эса буни ошкора таҳдид, деб баҳоламоқда.

Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг Россия президенти Путинга мухолиф бўлган икки сиёсатчига "билвосита ўлим таҳдиди" сифатида баҳоланаётган видеоси Intsagram тармоғига 31 январь куни юкланди.

Унда президент Путинга мухолиф ПАРНАС партияси фаоллари - Михаил Касьянов и кичик Владимир Кара-Мурза навбатма-навбат снайпер ўқига нишон қилинади.

Видеони ўз саҳифасига юклаган Қодиров унга: "Касьянов Страсбургга рус мухолифати учун пул сўраб келди. Ким тушунмаган бўлса, ҳадемай тушуниб олади!" деб изоҳ қолдирди.

Орадан бир кун ўтиб, Intsagram маъмурияти бу видеони зўравонликка чақирувчи видео, деган сабаб билан ўчириб ташлади. Аммо, бир неча соат ичида бу видео тармоқларга кўчиб улгурди.

Журналистларнинг бу борадаги саволларига жавобан Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков: "Биз Рамзан Қодировнинг Intsagramини ўқимаймиз, биз унинг ижодини кузатмаймиз, бу борада бирор изоҳ бермаймиз", деди.

Аммо, Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Михаил Федотов: "Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Intsagram саҳифасига юкланган видео ўлим таҳдиди сифатида қабул қилинмаслиги керак. Бу Чеченистон раҳбарининг ўз пиар-кампанияси бир қисмидир", деди.

Хусусан, нишонда турган сиёсатчилардан бири кичик Владимир Кара-Мурза Озодлик радиоси рус хизматига берган интервьюсида шундай дейди:

- Бу ошкора ва тўғридан-тўғри ўлим таҳдиди. Чунки, қаршимизда ҳаммамиз яхши билган, обрў-эътибори ҳаммага маълум бўлган одам бор - биз жаноб Қодиров ҳақида гапиряпмиз. Шунинг учун, бунинг ҳазил-ҳузул эканини эҳтимолдан қарийб соқит қилишимиз мумкин. Шунинг учун Касьянов иккимиз тез орада бу борада тергов ва ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилмоқчимиз, - деди кичик Владимир Кара-Мурза.

Ижтимоий тармоқларда бу борада муносабат билдирганларнинг аксарияти ҳам буни кадрда снайпер ўқига нишон бўлган икки сиёсатчига нисбатан ошкора ўлим таҳдиди, деб ҳисобламоқда.

Аммо, тармоқ фойдаланувчилари орасида Рамзан Қодировни қувваталаётган ҳам, одатдагидек, талайгина.

XS
SM
MD
LG