Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:26

ОИТС ва бошқа юқумли касалликларга мубтало бўлган муҳожирлар Россиядан бадарға қилинади


Орттирилган иммун тақчиллиги синдроми, сифилис ва сил касалликлари аниқланган 133 нафар ўзбекистонлик ва тожикистонлик меҳнат муҳожири Россиянинг Пермь ўлкасидан ватанларига депортация қилинади.

Бу ҳақда Пермь шаҳридаги Юқумли касалликларга қарши кураш маркази мулозимлари журналистларга маълум қилди.

- Россиянинг Пермь ўлкасидга ишлагани келган 133 нафар ўзбек ва тожик фуқаросида ОИТВ, сифилис ва сил касалликлари аниқланди ва улар мамлакатдан депортация қилинади, - деди марказ раҳбари муовини Алексей Фурсов.

Марказ ҳисоботига кўра, ўтган йилда Россиянинг биргина Пермь ўлкасида хорижликларнинг 163 нафарида юқумли касалликлар қайд этилган.

Шулардан, 23 нафарида ОИТВ, 30 нафарида сил, 110 наварида сифилис касалликлари аниқланган.

Бу 2014 йилдаги рақамлардан бир ярим баравар кўпдир. Айни пайтда Ўзбекистонда Россиядан қайтиб келган меҳнат мухожирлари мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтказилаётгани ҳақда Озодлик аввал хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG