Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:14

Москвага қочиб кетган Салимбойнинг қудаси Тошкентга қайтарилиши мумкин


Ҳусан Зиëмуҳаммедов Ўзбекистон давлат тизимларига катта таъсир ўтказиш кучига эга жиноий авторитет Салимбой Абдувалиевнинг қудасидир.
Ҳусан Зиëмуҳаммедов Ўзбекистон давлат тизимларига катта таъсир ўтказиш кучига эга жиноий авторитет Салимбой Абдувалиевнинг қудасидир.

Постсовет жиноят оламида Ҳусан Московский деган ном билан танилган 60 яшар ўзбекистонлик тадбиркор Ҳусан Зиëмуҳаммедов устидан Россияда Ўзбекистон талаби бўйича жиноий иш очилди.

Озодликка хабар берган бир-биридан мустақил икки манбадан биринннг айтишича¸ Ҳусан Зиëмуҳаммедов устидан жиноий иш очилгани боис паспортида шенген визаси бўлган ҳолда Италиядаги укасини олдига учиб кета олмаган:

- Февраль бошида учиб кетмоқчи эди. Уни Рим аэропортида кутиб олиш учун укаси аллақачондан бери Ўзбекистондан Италияга келиб кутиб ўтирибди. Туроператор қўйган виза Ҳусан Зиямуҳаммедов қўлидаги Россия паспортига январь бошидаëқ қўйилган эди. Лекин Россия Транспорт прокуратураси терговчилари Зиëмуҳамедовга Россиядан чиқмай туринг¸ дейишган. Аввалига Зиëмуҳаммедов қандайдир жиноят ишида гувоҳ сифатида қайд қилингани боис чиқиш изни берилмаган. Ҳозир мендаги маълумотга кўра¸ Ҳусан Зиëмуҳаммедовга айбланувчи мақоми қўйилган¸ дейди Озодлик манбаси.

Ўзбек криминал авторитетлари ҳақида маълумотлар эгаси бўлган яна бир Озодлик манбаси Ҳусан Зиëмуҳаммедовнинг ҳозирда Ўзбекистонга депортация қилиниш форматида эканини айтади:

- Зиëмуҳаммедов 23 январь куни Россия ҳуқуқ-тартибот органлари тарафидан ушланиб сўроқ қилиб, қўйиб юборилганидан кейин¸ Ўзбекистон Бош прокуратураси Минск келишуви моддалари асосида Россияга сўров юборди. Сўровда Зиëмуҳаммедов Ўзбекистон фуқароси эканлиги ва бир неча жиноятда айбланаëтгани ҳужжатлар билан келтирилган. Айни пайтда¸ Зиëмуҳаммедов Минск келишуви бўйича жиноятчиларни депортация қилиш форматида суриштирув остига олинган. Бу суриштирув доирасида Ўзбекистон фуқароси Зиëмуҳаммедовнинг Россия фуқаролигини ноқонунуй олгани ҳам текширилмоқда. Шунингдек¸ Россия терговчилари томонидан Зиëмуҳаммедов зиммасига ëлғон маълумот бериш ва чегарани ноқонунй кесиб ўтиш каби айблар қўйилмоқда. У кишининг энди Римга эмас¸ балки Тошкентга бориши аниқ бўлиб қолди¸ дейди Озодлик манбаси.

Суҳбатдошга кўра Москвада Ҳусан Ташкентский, Тошкентда эса Ҳусан Московский лақаблари билан танилган Зиëмуҳаммедов 23 январь куни Санкт-Петербург вокзалида сўроқ қилинганида¸ Москванинг Мичурин кўчаси, 113-уйда яшайман¸ деб ëлғон маълумот берган.

Озодликнинг Москвадаги мухбири ўтказган суриштирув натижасида Москванинг Мичурин кўчасида 113 рақамли уй мавжуд эмаслиги аниқланди.

Иши чаппа кетган “авторитет”

Ўтган йилнинг июнида Тошкентни тарк этмаслик шарти билан вақтинча ҳибсдан озод қилинган 60 яшар тадбиркор Ҳусан Зиëмуҳаммедов Москвага қочиб келиб яшаëтган эди. Ўзбекистондаги икки йирик криминал автортитетдан бири саналган Салим Абдувалиевга қуда бўлган Зиëмуҳаммедов бундан бир йил аввал Тошкент тадбиркорлари орасида алоҳида эътиборга эга шахс эди.

Ҳусан Зиëмуҳаммедов ҳозир қамоқда қолаëтган “авторитет” Марк Биленко билан биргаликда Зангиота туманида “Фарваб” ва “Аstе1” ширкати воситасида Ўзбекистонда ”Необыкновенная” ароғини қадоқлаш ва сотиш бўйича монополист эди.

Бундан ташқари¸ Ҳусан Зиëмуҳаммедов жиноят оламида “Обид карам” номи билан танилган Обид Баҳромов кўмагида Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланаëтган эди.

Ўтган йил ëзида Ҳусан Зиëмуҳаммедовнинг бу икки ҳамкори Марк Биленко ва Обид Баҳромов Ўзбекистонда қамоққа олиниб¸ суд ҳукми билан узоқ йилга кесилди.

Тепасида Ҳусан Московский турган бу пирамиданинг қулаши ортида¸ Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот тизимларидаги манбаларига кўра, “даромадли бизнеснинг қўлдан-қўлга ўтиш” амалиëти ëтибди.

Ҳусан Зиëмуҳаммедовнинг Тошкентда истиқомат қиладиган ўғли Музаффарга яқин манбанинг олдинроқ билдиришича, Зиëмуҳаммедов ўтган йил апрелидан бери 3 марта 48 соатдан ҳибс қилингани ортидан Ўзбекистонни изнсиз тарк этиб¸ Москвада яшаëтган эди.

“Ҳусан Московский аввалроқ ўзининг Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги бизнеси ва мол-мулкларини бошқаларнинг номига ўтказди ва кўпгина авторитетларга қарши кўрсатма берди. Шундан кейин тахминан июнь ойида "подписка о невыезде" қилиб очиққа чиқди. Мендаги маълумотга кўра, паспорти ичкарида қолган эди. Бу орада унинг аҳволи ўзгариб турди. Унинг легавийларга малява ëзгани воровской мир поняткаларига қарши бўлди ва оқсоқоллар ундан юз ўгирди. Уни қамоқдан пул эвазига озод қилган ҳукумат одамлари ҳам ундан юз ўгиргандек бўлди. Ҳусан Московский Тошкентга яқин қўшни мамлакат орқали (Қозоғистон назарда тутилмоқда) Москвага кетди. Катта¸ жуда катта¸ сиз тасавур қила олмайдиган даражадаги катта пул тўлаб қутулди”, деб билдирган эди Озодлик манбаси.

Қудратли қуда паноҳида

Озодликда мавжуд бўлган яна бир иддаога кўра¸ “Ҳусан Зиëмуҳаммедовнинг Тошкент чангалидан қутулишига унинг қудратли қудаси Салим Абдувалиев ëрдам берган. Бунинг эвазига Зиëмуҳаммедов Латвиядаги мол-мулк ва бойликларини учинчи шахс номига ўтказиб берган.

Озодлик, аввалроқ ўз манбаларига таянган ҳолда¸ Ҳусан Московский 31 май куни Латвияга тергов эксперименти мақсадида олиб борилгани ва Латвиядаги ўз бизнес манфаатларини учинчи шахс номига ўтказиб бергани ҳамда собиқ жиноий шерикларига қарши кўрсатма берганини хабар қилган эди.

Озодлик манбасининг таъкидича¸ “кексаликни ҳаловат ичида ўтказиш учун даромадли бизнесини бошқаларга хатлаб беришга рози бўлиб¸ Москва орқали Римга йўл олганида иши яна чаппа кетган”.

Ўзбекистон бошқарувига яқин Озодлик манбасининг айтишича, Ҳусан Московскийнинг “ўйинни тарк этиб ҳаловатга кетиши” Миллий хавфсизлик хизматидаги йирик коррупционер мулозимлар - Ҳаëт Шарифхўжаев, Юрий Савинков устидан очилган ишни мувофиқлаштираëтган мулозимлар режасида бўлмаган.

"Билсангиз, Савинковга нисбатан енгиллик бўлади деб кутилган эди¸ лекин унинг иши жуда ëмон тарафга қараб кетди. Московский ҳам қайта чиқмайдиган қилиб ичкарига олинмоқчи эди. Ҳатто у билан бирга машҳур палач Нозим Жумаевнинг бир камерада ўтириши ҳақида сигнал бўлган эди. Лекин Тошкентни тарк этмайман, деб тилхат ëзган Московский Ўзбекистондан чиқиб кетди. Ҳозир Московскийнинг яқинлари сўроқ бериб ўтирибди. Билишимча, терговчилар бир нарсада янглишди. Улар “кўчанинг респектидан” маҳрум бўлган Московский Тошкентдаги бола-чақаси ва мол-мулкини ташлаб кета олмайди, деб калта ўйлашди", деб даъво қилди манба.

Ўзбекистон тергов идоралари ва мамлакат бошқарув элитасига яқин манбанинг иддао қилишича, 60 яшар Ҳусан Зиëмуҳаммедов устидан Россияга изнсиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, жумладан, ҳўл мева жўнатганликда ва ноқонуний валюта олди-сотдисини ташкил қилганлик айблари билан жиноий иш очилган ва шу иш доирасида Тошкент уни ўзига қайтаришга уринмоқда.

XS
SM
MD
LG