Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:13

Тожик полковнигининг капитан хотини тўрт боласи билан ИШИДга қўшилди


Тожикистон Божхона қўмитаси матбуот котиби¸ капитак Хумайро Мирова.
Тожикистон Божхона қўмитаси матбуот котиби¸ капитак Хумайро Мирова.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг собиқ ходимаси¸ яқинларгача мамлакат Божхона хизмати матбуот котиби бўлиб ишлаган капитан Хумайро Мирова тўрт боласини олиб ўтган йил ИШИДга қўшилган эри¸ полковник Гулмурод Ҳалимов ëнига кетган.

Tожикистон Божхона хизмати матбуот бўлимини бошқарган Хумайро капитан унвонига эга бўлган ва эри¸ Ички ишлар вазирлиги полковниги Гулмурод Ҳалимов ИШИДга кетгандан сўнг ҳам¸ ўз лавозимида ҳеч нарса бўлмаган каби ишлаб юрган.

26 февраль куни Божхона хизмати Хумайро Мированинг 8 ой аввал декрет отпускасига чиққани ва шундан бери бедарак кетганини эълон қилди.

Душанбе расмийларига кўра¸ Гулмурод Ҳалимовнинг иккинчи хотини бўлган капитан Мированинг айнан қачон Сурияга чиқиб кетгани маълум эмас¸ аммо унинг ҳозирда ишидчилар назоратидаги ҳудудда экани аниқ.

2008 йилда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига ишга кирган Мирова¸ ўшанда вазирликнинг ОМОН бўлимида ишлаëтган Гулмурод Ҳалимов билан танишиб¸ унга иккинчи хотин бўлиб эрган теккан. Аввалги эридан битта фарзанди бўлган Мированинг қолган уч фарзанди отаси полковник Ҳалимов экани айтилади.

Гулмурод Ҳалимов
Гулмурод Ҳалимов

Ўтган йил июнь ойида Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик комитети ОМОНнинг собиқ командири Гулмурод Ҳалимовнинг ўз яқин тарафдорларидан иккитаси билан Сурияга кетганини хабар қилди.

Расмий манба¸ Ҳалимовнинг апрель ойидаТуркия орқали Сурияга ўтиб¸ бу давлат ҳудудида исломий халифат ўрнатганини эълон қилган ишидчилар сафига қўшилганини маълум қилди.

Шундан сўнг Тожикистон Бош прокуратураси полковник Ҳалимовга нисбатан жиноий иш қўзғади ва Интерпол орқали уни халқаро қидирувга берди.

АҚШда таълим олган Тожикистон ОМОНи қўмондони полковник Ҳалимов.
АҚШда таълим олган Тожикистон ОМОНи қўмондони полковник Ҳалимов.

Тожик¸ рус ва инглиз тилларида бемалол гаплашадиган собиқ ОМОН қўмондони¸ АҚШ Давлат департаментига кўра¸ 2003-2014 йиллар давомида террорчиликка қарши кураш бўйича Америкада беш босқичлик махсус трейнингдан ўтган.

“Бу машғулотлардан мақсад террорчиликка қарши курашнинг замонавий тактикаларини ўрганиш эди. Ҳалимов Тожикистон ҳукумати сўрови билан АҚШда ана шу машғулотларда қатнашган”¸ дейилади Давлат департаменти баëнотида.

Ҳалимовнинг бундай тажрибаси хавфсизлик мутахассислари хавотирига сабаб бўлмай қолмади. Уларга кўра¸ террорчиликка қарши курашнинг янги усуллари ўргатилгач ўзи террорчилар сафига қўшилган Ҳалимов ишидчиларга Америка бу гуруҳга қарши қўллайдиган тактикаларни ўргатиши мумкин.

Ўтган йил сентябрь ойида АҚШ “Исломий давлат” террор гуруҳи раҳбар, молиячи ва тарафдорларига нисбатан санкция жорий қилди ва полковник Гулмурод Ҳалимовни ҳам ана шу қора рўйхатга киритди.

Апрель ойида ишидчилар сафига қўшилган полковник Ҳалимов 27 май куни эълон қилган видеомурожаатида “Исломий давлат” гуруҳи билан Тожикистонга қайтажини айтиб¸ тожикистонликларни ҳам жиҳодга қўшилишга даъват қилган эди.

41 яшар полковник Ҳалимов Тожикистондаги фуқаролар уруши пайтида президент гвардиясида хизмат қилган. Уруш тугагач¸ ИИВ тизимида ишлаган Ҳалимов¸ исломий жанггариларнинг Рашт ва Хорогдаги хуружларини йўқ қилиш амалиëтларида бевосита қатнашган.

Тожикистон хавфсизлик хизматига кўра¸ ҳозирда республика Бош прокуратураси Ҳалимов каби Сурия ва Ироқдаги террор гуруҳлари сафига қўшилган 417 нафар тожикистонликка қарши жиноий иш қўзғаган.

XS
SM
MD
LG