Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:38

Ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова Москвада 4 яшар қизчани ўлдирганини тан олди


2 март куни суд залидан хабар қилган агентликларга кўра, Бобоқулова суд залида жилмайиб ва эснаб ўтирган
2 март куни суд залидан хабар қилган агентликларга кўра, Бобоқулова суд залида жилмайиб ва эснаб ўтирган

Москвада 4 яшар қизчани ўлдирганлик гумони билан ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёл судга олиб келинди. Асли самарқандлик экани айтилаётган Гулчеҳра Бобоқулова суд қарорига кўра, икки ойга қамоққа олинди. Россия матбуоти Ўзбекистон ички ишлар идораларига таяниб, 38 ёшли Гулчеҳра Бобоқуловага 1999 йилда ўткир шизофрения диагнози қўйилгани тўғрисидаги хабарларни тарқатди. Озодлик манбалари аёл самарқандлик эканини тасдиқлади, лекин унинг руҳий ҳолатига оид маълумотларни тасдиқламади.

Душанба куни Москвадаги метро бекати олдида қўлида ёш боланинг бошини кўтарган ҳолда қўлга олинган Гулчеҳра Бобоқулова 2 март куни Пресна тумани суди қарорига кўра икки ойга ҳибсга олинди.

Суд залига олиб кирилаётган пайтда журналистларнинг “нега ундай қилдингиз”, деган саволига “Аллоҳ буюрди”, дея жавоб қайтарди Ўзбекистон фуқароси Бобоқулова.

Видео из зала суда: арест няни, обвиняемой в жестоком убийстве ребенка
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:35 0:00

У суд залидаги қафасда фаррошлар киядиган кўк фартукда ўтирган ҳолда ҳам журналистларнинг саволларига жавоб берди. Ўзи энагалик қилган 4 яшар қизчани ўлдирганини тан олган Бобоқулова Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани Навобод қишлоғидан эканини тасдиқлади.

Бундан аввал “Московский Комсомолец” газетаси Навобод қишлоғи милиция нозирига таянган ҳолда Бобоқулованинг жиддий руҳий касаллиги борилигини хабар қилди. Хабарга кўра, милиция нозири Бобоқуловага 1999 йилда “ўткир шизофрения диагнози қўйилган ва кўп йиллардан бери у диспансер рўйхатида бўлган”, дея билдирган.

Самарқанд вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбаси Бобоқулованинг асли Навобод қишлоғидан эканини тасдиқлади. Лекин унинг руҳий ҳолатига доир хабарларни тасдиқлай олмаслигини билдирди. Навобод қишлоғи милиция нозири Озодлик билан гаплашишни истамади ва Россия матбуотига маълумот берганини инкор этди.

Гулчеҳра Бобоқулова 29 февраль куни Москванинг “Октябрьское поле” метро бекати ёнида қўлида кесиб олинган қизчанинг бошини кўтариб юрган пайтда қўлга олинди. Маълум бўлишича, у ўлдирилган қизчанинг энагаси бўлиб ишлаган. Терговчиларнинг гумон қилишича, асли самарқандлик аёл қизчани ўлдириб, бошини кесиб олган. Шундан сўнг у изларни йўқотиш мақсадида квартирага ўт қўйган ва воқеа жойидан кетиб қолган.

У Москвада Народного ополчения кўчасидаги уйда, ҳалок бўлган қизча оиласига қўшни квартирада расман рўйхатдан ўтмаган яшагани аниқланди.

Журналистлар билан мулоқоти чоғида Бобоқулова 13 йил аввал ажрашган турмушидан уч фарзанди борилигини гапириб берди.

Тергвочилар Бобоқулованинг “эҳтимолий шериклари ва уни бу ишга қўл уришга ундаганлар аниқланмагани” важига кўра, суддан уни 29 апрелга қадар ҳибсга олишни сўрашди. Суд тергов илтимосини қондирди.

Суд қарорида, матбуот хабарларига кўра, ўлдирилган қизалоқ 2011 йилда туғилгани, Бобоқулова қизчанинг бўйин қисмига ўлимга сабаб бўлган жароҳат етказиб, ундан кейин бошини танасидан жудо қилгани қайд этилган.

Ҳозирда Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бошқармаси вакиллари Бобоқулова суд-психиатрия экспертизасидан ўтказилиши ва у қотилликни содир этишдан аввал психотроп моддалар истеъмол қилган-қилмаганиборасида текширув ўтказилишини билдирди.

Бобоқуловага қарши Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-бандига (ёш болани ўлдириш) биноан жиноят иши очилди. Бундан ташқари Ўзбекистон фуқаросига жиноят кодексининг 207-моддасида кўзда тутилган террор ҳаракати тўғрисида атайлабдан ёлғон хабар берганлик айблови ҳам қўйилиши мумкин.

Москвада воқеа жойига гуллар олиб келинмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:25 0:00

Москвада воқеа жойига гуллар олиб келишяпти

Душанба куни бутун Москвани даҳшатга солган воқеа Россия расмий телеканалларида умуман ёритилмагани рус тилидаги ижтимоий тармоқлар ва мустақил ахборот воситаларида муҳокамаларни келтириб чиқарди. Кўпчилик буни ҳукуматнинг Россияда ҳозирда кузатилаётган иқтисодий қийинчиликлар ва кузда бўлиб ўтадиган сайлов арафасида мамлакатда салбий воқеалар рўй бераётганини хаспўшлаш истаги билан изоҳлашди.

Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу иддаоларни рад этди. Унинг айтишича, “марказий телеканаллар ақлдан озганрларни кўрсатмаслик қарорини мустақил тарзда қабул қилган”.

Айни пайтда, бу мудҳиш воқеа, марказий-осиёлик, айниқса ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига нисбатан таъқибларнинг кучайишига туртки бўлгани кузатилмоқда.

Москвада кўп йиллардан бери энага бўлиб ишлайдиган Сайёра Аҳмедова Озодлик билан суҳбатда кеча Москвадаги савдо марказларидан бирида миллатчилик кайфиятида бўлган бир гуруҳ маҳаллийларнинг фаррош аёлларга қарата очиқчасига таҳдид қилганига гувоҳ бўлганини айтади:

- Мен шу битта ақли жойида эмас аёлни деб ҳамма бошқа ўзбек аёллар кўчага чиқмай қолиши мумкин деб айтишяпти. Кеча шу ерда саво марказларида одамлар йиғилиб, ўрислар “биз ҳам мана шу узбечкаларнинг бошини кесамиз!” дебди. Савдогар ўзбек аёллар хонасига беркиниб, чиқиша олмабди. Бу Бескудниководаги катта савдо марказида бўлибди, деб айтишди менга. Ҳамма метрода ҳам хавфсираган кўз билан қарайди – бу ноҳақлик: битта одамни деб ҳаммани суд қилиш,- дейди Сайёра Аҳмедова.

XS
SM
MD
LG