Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:26

Эски паспорти билан хорижда юрган фуқаро Ўзбекистонга қайтиши лозим


Ўзбекистоннинг нобиометрик паспорти хорижда яроқсиз ҳисобланади. Расмийлар маълумотига кўра, эски паспортни фақат чет элдан Ўзбекистонга қайтиш учун ишлатиш мумкин. Бошқа барча ҳолатларда нобиометрик паспортлар “муддати ўтган” ҳисобланиб, уни бирор ташкилотга расмий ҳужжат сифатида тақдим қила олмайсиз.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, эски паспортлар жорий йил 1 январидан бошлаб хорижда мутлақо яроқсиз ҳисобланади. Фақат чет элда юрган ўзбекистонликлар қўлидаги эски паспортлар билан ватанга қайтиб келишларига рухсат этилган.

“Ўзбекистон ИКАО - Халқаро фуқаровий авация ташкилоти (ICAO — International Civil Aviation Organization)га аъзо бўлгани учун юзага келган вазиятни ҳал қилиш мақсадида шундай қилинди. Белгиланган муддатда янги паспорт ололмаганлар сони кўплиги боис ИКАО билан келишган ҳолатда хориждаги ўзбекистонликларнинг уйига қайтишига 12 февралдан бошлаб рухсат этилди”, деди бошқарма мутахасиси.

Унинг айтишича, бу тартиб фақат амал қилиш муддати ўтмаган нобиометрик паспортларгагина тааллуқли.

“Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, унинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса, паспорт эгасининг Ўзбекистонга қайтиши учун ишлатилишии мумкин. Шунингдек, учинчи давлатлар ҳудуди орқали транзит йўли билан қайтиши учун ҳам ишлатилиши мумкин. Бу ўзгаришлар хориждаги барча давлатларга етказилган”, дея билдирилди Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси мутахасиси.

Мутахасиснинг айтишича:

Ўзбекистоннинг нобиометрик паспортини ​бошқа барча ҳолатларда хориж давлатларида ишлатиш мумкин эмас.

“Эски паспортлар чет давлатларда просроченный ҳисобланади. 1 январдан бошлаб уларни билет олишдан ташқари бошқа нарсаларга ишлатиш умуман мумкин эмас. Фақат Ўзбекистон ичкарисида 2018 йилнинг 1 июлига қадар ҳақиқий ҳисобланади. Шу муддатгача уларни янги паспортларга алмаштириш шарт”, дейди мутахасис.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги нобиометрик паспортнинг Ўзбекистонга қайтиш учун ишлатилишига рухсат берилганинини 12 февраль куни эълон қилганидан сўнг “Ватанга қайтиш сертификати” олиш учун элчихоналар олдида турган турнақатор навбатлар йўқолди.

Аксар муҳожирлар сертификатнинг бекор қилинганини эски паспортни барча ҳолатларда ишлатиш мумкин деб ўйлаяпти. Жумладан, бу борада Озодликка бўлаётган мурожаатларда Россияда ишлаш учун бериладиган рухсатнома, патентлар ва бошқа ҳужжатларни олиш учун эски паспортлар қабул қилинмаётганидан шикоятлар бўлаяпти.

Мутасадди бошқарма мутахасиси билан суҳбатдан маълум бўлишича, бу ҳолатларда ўзбекистонликларнинг шикоятлари ўринсиз.

Нобиометрик паспортлар тақдири борасида тўлиқ маълумотга эга бўлмаган ўзбек муҳожирлари бугунги кунда нима қилишини билмай боши қотган.

Ҳатто айрим “ҳимоячилар” ўзбек муҳожирларини жорий йил 1 июлига қадар Ўзбекистонга қайтишга ундаяпти. Жумладан, ижтимоий тармоқларда тарқалган қуйидаги видеода Москвадаги "Муҳожирлар уйи" раҳбари Александр Калинин ўзбек муҳожирлари 1 июлга қадар Ўзбекистонга қайтмаса, улар фуқароликдан маҳрум қилинишини таъкидлаяпти.

Москвадаги "Муҳожирлар уйи" ташкилоти раҳбарининг видео мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:50 0:00
Бевосита линк

Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси мутахасиси билан суҳбатдан маълум бўлишича, жорий йил 1 июлигача Ўзбекистонга қайтиш шартлиги ҳақида ҳеч қандай кўрсатма йўқ ва хорижда юрган Ўзбекистон фуқароси қўлида муддати ўтмаган нобиометрик паспорти бўлса, 2018 йилнинг 1 июлига қадар ватанга қайтиши мумкин.

Демак, жорий йил 1 июлигача Ўзбекистонга қайтмаганларнинг фуқаролиги бекор қилиниши ҳақидаги гап-сўзлар мутлақо асоссизлиги маълум бўлди.

Озодлик "Муҳожирлар уйи" раҳбари Александр Калинин билан боғланиб, нима сабабдан асоссиз маълумотларни тарқатаётганини аниқлашга ҳаракат қилди.

Бироқ жаноб Калинин буни изоҳлашни истамади.

Ўзбекистонда 2011 йилдан бошланган биометрик паспортларга ўтиш жараёни 2015 йил декабрида ниҳоясига етиши билдирилганди.

Бироқ бу муддатда паспортларини алмаштиришга улгурмаганлар сони кўплиги боис, эски ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 июлгача узайтирилган.

Озодликнинг “Биометрик паспорт: Минг бир савол ва жавоб” саҳифаси орқали биометрик паспорт бўйича кўплаб саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG