Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:46

Путин ўшлик меҳнат муҳожирига медаль тақди


Россия президенти Владимир Путин Кремлда Марат Исаевга медаль топширмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Кремлда Марат Исаевга медаль топширмоқда.

Россия президенти Владимир Путин 10 март куни Москвадаги фирмалардан бирида курьер бўлиб ишловчи қирғизистонлик меҳнат муҳожири Марат Исаевга “Инсон умрини сақлаб қолгани учун” медалини Кремлда тантанали равишда топширди. Марат ўз умрини хавф остига қўйиб, милиция ходими билан Москва метросида хушидан кетиб, темир йўл изига йиқилган аёлни қутқариб қолган.

Кремлда ўтган тантанали маросимда Россия президенти Владимир Путин қирғизистонлик меҳнат муҳожири Марат Исаев ва полициячи Артем Королюкнинг ҳаракатини ҳақиқий қаҳрамонлик деб атади.

Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин бу икки қаҳрамонни мукофотлаган эди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам Марат Исаевни президент соати ҳамда пул мукофоти билан тақдирлаган.

Марат Исаев 11 февралда Москванинг “Красносельская” метро бекатида хушидан кетиб, темир йўл изига йиқилган аёлни қутқариб қолган. Мазкур воқеа тасвирланган видеода Марат ўзини аёлнинг ортидан темир йўл изига ташлагани, кейинроқ бир полициячи келиб унга ёрдам бермоқчи бўлаётгани, аммо шу вақтда поезд келаётгани акс этган. Марат ва полициячи Артём темир йўл излари ўртасидаги йўлакка ётиб олишган. Поезд уларнинг устидан ўтиб тўхтаган. Поезд кетганидан сўнг Марат ва Артём хушидан кетган аёлни платформага олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Бу воқеани эслар экан, Марат Исаев ўзини қаҳрамон, деб ҳисобламаслигини айтади:

-Мен ўзимни қаҳрамон, деб ҳисобламайман. Бунга мен ҳозиргача кўника олмаяпман. Одамлар йўлимни тўсиб, мен билан суратга тушишади. Айрим пайтларда одамлар ортимдан келиб, тўхтатишиб, мен билан суҳбатлашади. Бу ҳолатларга кўникишга ҳаракат қилаяпман. Лекин мен ҳеч кимдан ҳеч нарса сўраган эмасман ва бундан кейин ҳам сўрамайман. Мени унитишса ҳам ҳафа бўлмайман, - деди Марат Исаев.

Марат: Мен ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:02 0:00

Қирғизистонлик меҳнат муҳожирининг айтишича, у Қирғизистонда қолган онаси ташвишланмаслиги учун бу воқеани яқинларидан ҳам яширган. Бироқ воқеа ҳақидаги видеолар ва хабарлар пайдо бўлганидан сўнг онаси унга телефон қилиб, ўғли билан фахрланишини айтган.

-Мен бу ишни қаҳрамон бўламан, ном чиқараман, деб қилганим йўқ. Ўша пайтда мен йиқилган аёлни платформага олиб чиқиб қўяй, дебгина ўйлаганман. Бу воқеа шунчалик шов-шув бўлиб кетиши ҳаёлимга ҳам келган эмас, - деди Марат Исаев.

Марат Исаев Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилиб-ўсган. Ҳозир унинг ота-онаси, хотини ва қизи Ўшда яшайди. Марат эса 9 йилдан бери Москвада ишлаб, тирикчилик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG