Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:37

Тошкент шаҳар прокурори ишдан олиниб ўрнига МХХ раисининг қариндоши қўйилди


Манбанинг айтишича¸ асосий "кукловод" (қўғирчоқ ўйнатувчи. -таҳр) бўлган Миръалам Мирзаев Аҳатович бундан олдин 2010 йилда шаҳар прокурори Бадриддин Валиевни ҳам ишдан кетказиб, бир муддат И.О. (вақтинча вазифасини бажарувчи. -таҳр) бўлиб турган.
Манбанинг айтишича¸ асосий "кукловод" (қўғирчоқ ўйнатувчи. -таҳр) бўлган Миръалам Мирзаев Аҳатович бундан олдин 2010 йилда шаҳар прокурори Бадриддин Валиевни ҳам ишдан кетказиб, бир муддат И.О. (вақтинча вазифасини бажарувчи. -таҳр) бўлиб турган.

Озодликка бугун маълум бўлишича 11 март куни Тошкент шаҳар прокурори Обидов Мирзоҳид Ҳаётович эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Мираълам Мирзаев вақтинча шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи қилиб тайинланди. Ишдан олинган прокурор Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар қилиб жўнатилди.

Ўтган йили президент қарори билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони берилган Обидов Ўзбекистон хокимлари штат жадвалига яқинда қўшилган “автоном муовин” вазифасига тайинланганини Озодлик манбаси маълум қилди.

Обидовнинг ўрнига вақтинча қўйилган Мираълам Мирзаев Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга хотини тарафдан қариндош бўлади.

Озодлик манбасининг айтишича¸ "1999 йилдан бери Тошкент шаҳар прокуратурасида ишлаб келаëтган Мираълам Мирзаев амалда шаҳар прокуратурасининг кўланкадаги асосий раҳбари бўлган"

Манбанинг айтишича¸ асосий "кукловод" (қўғирчоқ ўйнатувчи. -таҳр) бўлган Миръалам Мирзаев Аҳатович бундан олдин 2010 йилда шаҳар прокурори Бадриддин Валиевни ҳам ишдан кетказиб, бир муддат И.О. (вақтинча вазифасини бажарувчи. -таҳр) бўлиб турган:

- Мираълам СНБ раисининг марҳум поччаси Аҳат Мирзаевнинг ўғли бўлади. Прокуратура органларидаги чийлашларни асосан шу киши қилади. Жумладан, Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари Миръалам Мирзаевни пойтахтнинг амалдаги прокурори ҳам дейишади. Тошкентдаги бирорта катта разбор бу кишининг иштирокисиз ўтмайди, дейди манба.

Озодлик манбасига кўра¸ 2010 йил 9 мартдан бери шаҳар прокурори бўлиб ишлаб келган Мирзоҳид Обидовннг ”кеткизилиши” ортида ҳам “Всемогучий кукловод Мираълам Мирзаев турибди”.

Обидов Ўзбекистон Президентининг “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги жорий йилнинг 24 февралидаги Бош вазир қарори билан вилоят ҳокимларининг жойлардаги мутлақ ҳукмронлигига чек қўйишни кўзлаган “хоким ўринбосари” лавозимига тайинланган.

XS
SM
MD
LG