Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:43

Хорижга чиқиб алимент тўламай юрганлар Ўзбекистонга қайтиши билан ушланади


Вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент тўлашдан қочиб юрган ўзбекистонликлар сони ошиб бораëтганини тасдиқлаган Суд департаменти вакиллари бундайлар кўпининг Ўзбекистондан ташқарида экани жиддий муаммо бўлиб қолаëтганини билдирди. Мамлакатда яратилаëтган “электрон ҳукумат” доирасида бундайлар рўйхати яқин келажакда марказлашган маълумотлар тизимига киритилади ва улар Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтиш маҳали қўлга олинади.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 2015 йил якунларига доир баëнотида¸ мазкур идорада тинимсиз ишлаëтган ишонч телефонларига бўлаëтган 94 фоиз шикоятнинг турли тўловларни ундириш билан боғлиқ экани айтилди. Баëнотда¸ прокуратура аралашуви билан¸ хусусан¸ 486 миллион сўмлик алимент тўловлари ундирилгани айтилса-да¸ республика бўйича ундирилмаган алиментлар миқдори ҳақида расмий маълумот йўқ.

Озодликка ҳам расмий¸ ҳам норасмий манбаларнинг билдиришича¸ вояга етмаган фарзандларининг иқтисодий-молиявий таъминоти учун суд томонидан белгиланган алиментни тўламаëтганлар сони ошиб бормоқда. Тахминларга кўра¸ тўланмаган тўловлар миқдори¸ прокуратура баëнотида келтирилган тўланган миқдордан анча кўп.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:45 0:00
Бевосита линк

Мутахассисларга кўра¸ алимент тўловлари ундиришни оғирлаштираëтган асосий жиҳат эса¸ аксар оталарнинг мамлакатдан ташқарида ишлаб-яшаëтгани билан боғлиқ:

- Олти ой ичида тўламаса¸ бир марта огоҳлантирилади¸ иккинчи марта огоҳлантирилади. Шунда ҳам тўламаса¸ суд ижрочилари унинг уйига бориб¸ сўнгги марта огоҳлантиради. Кейин¸ қонунчиликка кўра¸ жиноий иш очилиши керак. Лекин кейинги йилларда алимент тўламагани учун жиноий жавобгарликка тортилганларни билмайман. Чунки¸ кўпчилик алимент тўламайдиганлар Ўзбекистонда эмас – Россияга¸ Туркияга ва яна аллақайси давларларга чиқиб кетган. Шунинг учун алимент ундириш ниҳоятда қийинлашган ҳозир¸ дейди адвокат Гулнора Оқилова.

Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда суднинг алимент тўлови ҳақидаги ажримини ижро этишга масъул Суд департаменти расмийларидан бири¸ бу муаммонинг жиддийлиги ва ҳуқуқ тизимлари ҳамкорликда унга ечим топишга уринаëтганини билдирди:

- Алимент тўламаëтганларнинг кўпи қидирувда. Суд департаменти ходимлари уларни қидирувга беради ва қонунчиликка мувофиқ¸ бундай шахсларга нисбатан ҳаракатлар вақтинча тўхтатилади. Агар мамлакат ичкарисида бўлса¸ унинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи чеклаб қўйилади. Ташқарида бўлса¸ у Ўзбекистон ҳудудига кириши билан¸ Ички ишлар ходимлари томонидан ушлаб¸ олиб келинади ва алимент тўловлари ундирилади. Агар шунда ҳам тўламаса¸ Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан¸ жавобгарликка тортиш масаласи кўрилади. Очиғи¸ бунақа ҳолатлар жуда ҳам кўп. Бизда бевосита жиноий иш қўзғаш ваколатига эга Суриштирув сектори бор. Ана шу сектор томонидан айнан алимент тўламаëтганларга нисбатан энг кўп жиноий иш қўзғатилмоқда. Уч ой ичида тўламаганларга Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 122-моддаси¸ яъни фарзанди таъминотини вақтида таминламаганлик бўйича жиноий иш қўзғатилиб¸ тегишли органларга ўтказиб берилади. Бундайларга бир йилгача қамоқ жазоси белгиланган. Бу масалада сайëр суд мажлислари ҳам ўтказилаяпти. Алимент тўламаганлар билан йиғилиш ўтказиб¸ қарздорларни шу жойнинг ўзидаëқ қамоққа олиш ҳолатлари ҳам кўп. Суд-ижроия департаменти бу масалада ички ишлар ва прокуратура ходимлари билан бевосита ҳамкорликда ишлаяпти¸ деди Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда алимент тўловларини ундиришга масъул департамент ходимларидан бири.

Адвокат Гулнора Оқилова¸ фарзандлари моддий таъминоти учун масъул оталарнинг¸ оиласи билан ажрашган-ажрашмагани¸ бирга яшаш-яшамаслигидан қатъий назар¸ алимент тўламай қўйиши, хусусан¸ хорижга кетгач¸ бу мажбуриятни мутлақ инкор қилишининг жазосиз қолаëтгани муаммо кўламини кенгайтираëтганини айтади ва бунинг учун суд департаменти ходимларини айблайди:

- Суд алимент ҳақида ажрим чиқаргани билан¸ унинг ижросини таъминлаш суд департаментига боғлиқ. Бу департаментнинг ишламаслиги ҳақида Адлия вазирлигига бизнинг ўзимиз қанча-қанча мурожаат қилганмиз. Фойдаси йўқ. Алимент тўламаëтганлар хорижда бўлса¸ бу уларни суд қарорини ижро қилишга мажбурлашнинг ҳуқуқий механизми йўқ дегани эмас. Ўзбекистондаги суд ижрочилари¸ алимент тўлашдан қочиб юрган Россияда бўлса¸ Россия Миграция хизматига¸ Корея ëки Туркияда бўлса¸ айни шу давлат миграциясига расмий сўров билан мурожаат қилса бўлди. Улар дарров топиб¸ алимент ундиришни йўлга қўйдиради. Лекин бизникилар бу ишни қилишни¸ ортиқча қоғоз ëзишни хоҳлашмайди¸ дейди адвокат Гулнора Оқилова.

16 март куни Ўзбекистон ярим расмий нашрларида пайдо бўлган маълумотга кўра¸ мамлакатда йўлга қўйилаëтган “электрон ҳукумат” доирасида¸ Ўзбекистондаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли марказлашган маълумот тизими яратилмоқда.

Фуқаролар шахси¸ улар автотранспорти ва кўчмас мулкига оид маълумотларнинг ягона компютерлашган тизими бошқа тўловлардан қарздорлар баробарида айнан фарзандлари таъминоти учун алимент тўламай юрганларни тезда аниқлаб¸ уларни чегарани кесиб ўтиш пайтида ушлашга имкон беради¸ дейилади бу ҳақдаги хабарларда.

XS
SM
MD
LG