Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:29

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида отишма бўлгани тўғрисидаги хабарлар ёлғон


Ўзбек чегарачилари баҳсли ҳудудга киритилиши муносабати билан Бишкекда ўтган пикет
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:31 0:00

Ўзбек чегарачилари баҳсли ҳудудга киритилиши муносабати билан Бишкекда ўтган пикет.

Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати якшанба куни тарқатган баёнотида расман маълум қилди. Бундан аввалроқ айрим нашрлар ва Интернетда Ўзбекистон 2 БТР ва 40қа яқин аскарини киритган Чаласарт баҳсли ҳудудидаги чегарада ўқ отилгани юзасидан пайдо бўлган хабарлар ортидан ижтимоий тармоқларда провакацион чақириқлар пайдо бўлган эди.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Чаласарт деб аталувчи баҳсли ҳудудида ўқ отилгани тўғрисида матбуот ва Интернетда тарқатилган хабарлар асоссиздир. Бу ҳақда якшанба куни Қирғизистон чегара хизмати баёнот тарқатди.

Баёнотда айтилишича, 18 мартдан 20 мартгача бўлган даврда мазкур ҳудудда ўқотар қуроллардан ўқ отилмаган. Вазият назорат остида қолмоқда.

“Вазият Қирғизистон Чегара хизматининг тўлиқ назорати остидадир. Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон томонининг ҳаракатларига мос равишда Жалолобод вилояти Ахси туманига қарашли Чаласарт ҳудудида чегара хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли чораларни кўрди. Чегаранинг мазкур ҳудудига 2 та БТР ва махсус тайёргарликдан ўтган ҳарбийлар олиб кирилди”, дейилади Қирғизистон Чегара хизмати баёнотида.

Аввалроқ айрим нашрларда ва Интернетда Чаласарт ҳудудида отишма бўлгани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлган эди. Бунинг ортидан ижтимоий тармоқларнинг Қирғизистон контентида “душманларга қарши жангга чиқиш керак”, “душман Ватанни босиб олмоқда” каби провакацион чақириқлар пайдо бўлганди.

Бир гуруҳ қирғизистонлик фаоллар эса бу чақириқларга жавобан ижтимоий тармоқларда провакацияга алданмаслик, қирғиз ва ўзбек халқларига тинчлик кераклиги, бу икки халқ қондош-жондош эканлиги тўғрисидаги постларни жойлаганлар.

18 март куни Ўзбекистон чегарачилари эрталаб соат 7:40лар атрофида Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган Чаласарт деб аталувчи ҳудудга иккита бронетронспортёр, 2 та КамАЗ ва қирққа яқин ҳарбий киритган эди. Ўзбекистон томони буни Наврўз байрами туфайли чегараларни қўриқлаш кучайтирилгани билан изоҳлаган. Бироқ Қирғизистон Чегара хизмати раиси Раимберди Дуйшенбиев Ўзбекистон томонидан ҳозиргача расман тушунтириш берилмаганини айтди.

-Ўзбек чегарачилари “Наврўз байрами муносабати билан, бундан ташқари режим тадбирлари ўтказилаётгани муносабати билан шундай қилдик”, деб айтмоқда. Бироқ Ўзбекистон томонидан расман жавоб бўлгани йўқ. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентга норозилик нотаси жўнатди. Мана шу нотага расмий жавоб олинганидан сўнг асосий мақсад нима бўлганини айтишимиз мумкин, - деди Райимберди Дуйшенбиев.

Расмийнинг айтишича, Ўзбекистон томони баҳсли ҳудудга ҳарбий техника ва аскарларини жойлаштиришга ҳақли эмас эди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган шартномаларда баҳсли ҳудудларга қўшин ва ҳарбий техника киритиш тақиқланган.

Райимберди Дуйшенбиев қирғиз томони Ўзбекистон чегарачиларининг “Наврўз байрами туфайли чегараларни қўриқлашни кучайтириш мақсадида баҳсли ҳудудга аскарлар киритилди”, деган изоҳига ишонмаслигини ҳам таъкидлади.

Ўзбекистон ўз ҳарбий техникаси ва аскарларини киритган баҳсли ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари Бишкекдан тез орада ўзбек ҳарбийларини мазкур ҳудуддан чиқаришини талаб қилмоқда.

-Ҳозир бу ерга минглаб одамлар келиб кетди. Биз уларни яхши гап билан ортга қайтараяпмиз. Халқ “уларни ўзимиз ҳайдаб чиқарамиз”, деб таҳдид қилаяпти. Шунинг учун бу масалани Бишкек тезроқ ҳал қилиб бериши лозим, - деди Чаласарт ҳудудидаги Қашқасув қишлоқ кенгаши депутати Бегимкул Исманалиев.

18 март куни Ўзбекистон чегарачилари баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига ҳарбий техника ва аскар киритганига норозилик билдирган бир қатор фаоллар 19 март куни Бишкекда ҳукумат уйи олдида пикет ўтказишди. Пикетга чиққанлар қўлларида “Каримов Ахсидан ҳарбийларни олиб чиқиб кет”, “Каримов Ватанимиздан қўлингни торт” каби плакатларни кўтариб туришди.

XS
SM
MD
LG