Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:04

Палмирадаги тарихий обидаларни тиклаш учун "беш йил керак"


Суриянинг Тарихий обидаларни ҳимоя қилиш давлат агентлиги директорининг айтишича, қадимий Палмира шаҳрининг “Исломий давлат” жангарилари вайрон қилган обидаларини тиклаш учун беш йил вақт керак бўлади.

28 март куни агентлик директори Маамун Абдулкарим обидаларга етказилган зарарни баҳолаш учун шаҳарга археологлар йўл олганини билдирди. Кечагина Сурия ҳукумати кучлари Россия ҳаво ҳужумлари ёрдами билан шаҳарни “Исломий давлат” жангарилардан озод қилган эди.

AFP агентлигининг хабар беришича, Абдулкарим “Агар ЮНЕСКО розилигини олсак, “Исломий давлат” зарар етказган ёки йўқ қилган обидаларни тиклашимиз учун беш йил вақт керак бўлади”, деган.

Палмирани 10 ой бошқарган “Исломий давлат” ўнлаб шаҳар турғунини ўлдирди ва 1800 йилдан узоқ тарихга эга обидаларни, жумладан, машҳур Рим империяси қурган зафар аркасини вайрон қилди.

Палмирадаги тарихий обидаларни тиклаш учун беш йил керак
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00

​Тарихий обидалар қай даражада зарар кўргани ҳозирча номаълум. Шундай бўлсада, шаҳардаги тарихий харобаларнинг аксари омон қолгани айтилмоқда.

AFP билан суҳбатда Абдулкарим “умуман олганда, пейзаж яхши”, деган. Директор расмийлар аслида катта вайронагарчиликка гувоҳ бўлишдан қўрқишганини билдирди.

The Associated Press агентлигининг хабар беришича, Сурия армияси расмийси 28 март куни портловчи моддаларни зарарсизлантирувчи бўлим Палмирани “Исломий давлат” жангарилари қолдирган бомбалардан тозалаётганини айтган.

Исмини ошкор қилишни истамаган расмий шаҳарнинг аксар қисмида, жумладан, аҳоли яшовчи ҳамда тарихий обидалар жойлашган туманларида портловчи моддалар қолдирилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG