Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:00

Бир йилдан бери уйига қайтмаганларни милиция ва МХХ “йўқламоқда”


Россия ва Туркияда ишлаб юрган ўзбекистонлик муҳожирларнинг ОзодМикрофонга айтишича¸ Ўзбекистон кучишлатар тизимлари уйма-уй юриб¸ бир йилдан бери ватанга қайтмаган фуқаролар устида ишлашни янги босқичга чиқарган. Эндиликда уларга бевосита телефон қилаëтган расмийлар уйдирма айблар билан таҳдид қилиб¸ ватанга қайтиш ультиматумини қўймоқда.

Бир йилдан бери уйига бормаган муҳожир ваҳҳобийга чиқарилди

Болаларини онасига қолдириб¸ Россияда ишлаб юрган ўзбекистонликлардан бири (исми сир қолишини истади) Озодликка мурожаат қилиб¸ ўзининг тезда ватанга қайтмаса¸ ваҳҳобийга чиқарилиб¸ Россиядан экстрадиция қилиниш таҳдиди остида қолганини айтади:

- Ўзбекистондалик пайтимда масжидга бориб юрардим. Лекин Россияга келгандан бери¸ ишдан ортмайман. Бирор диний гуруҳ¸ ëки диндорларга алоқам йўқ. Уйимга участковой мелиса келиб¸ тез қайтсин, депти. Акамга терговчи телефон қилиб¸ уканг ваҳҳобийлар рўйхатида¸ ўзи қайтмаса¸ ФСБга бериб¸ экстрадиция қилдирамиз¸ деб пўписа қилипти. Уй-жой қиламан деб болаларимни ташлаб¸ Россияга келувдим. Бир йилдан бери бу ерда ҳам тузук-қуруқ иш тополмай¸ пулсиз юрибман. Шунга уйга бормай юрувдим. Энди нима қилишимни билмайман¸ дейди бу суҳбатдош.

Ваҳҳобийга чиқарилган муҳожир
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:21 0:00
Бевосита линк

Озодликка бўлаëтган мурожаатларга кўра¸ шу кунларда ўзбек кучишлатар тизимлари ходимлари бир йилдан бери хорижда ишлаб юрганлар рўйхатини қилиб¸ уларнинг хориждаги манзили¸ хусусан¸ телефон рақамларини яқинларидан талаб қилмоқда. Туркияда юрган ўзбек муҳожирларидан айримлари¸ Ўзбекистон ҳуқуқ тизимлари ходимлари ўзларига қўнғироқ қилиб¸ тезда ватанга қайтишни сўраганини айтмоқда.

Тоштемир Султоновни кўрган борми?

Каттақўрғонлик 41 яшар Тоштемир Султонов 2014 йилнинг 7 январ куни хотинига телефон қилиб¸ Новосибирскда поезддан тушиб қолганини айтагн. Рақам кўринмаган телефондан бўлган бу қўнғироқ¸ Султоновнинг ўз оиласи билан қилган сўнгги мулоқоти бўлган. Шундан бери унинг оиласи Ўзбекистон ички ишлар тизимидан тортиб¸ Интерполгача мурожаат қилган – бироқ ҳозирга қадар Тоштемир Султоновнинг дараги чиқмаган.

Каттақўрғонлик Тоштемир Султоновни қидиришмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:14 0:00
Бевосита линк

Сўнгги умидимиз Озодликдан¸ балки амакимни кўрган-билганлар¸ унинг суратидан таниб¸ қаердалиги¸ ëки унга нима бўлганини бизга билдиришар¸ дейди Озодликка мурожаат қилган Султоновнинг жияни.

- Амаким умуман диндор эмас эди. Аксинча¸ кўп ичарди. Унга нима бўлгани ҳақида ҳеч қандай асосли тахминимиз йўқ. Россияга учинчи келишида йўқолди. Ундан аввал ҳам келиб¸ ноқоқнуний муҳожир сифатида қурилишларда ишлаб қайтган. Учта боласи¸ хотинининг ҳозиргача қидирмаган жойи қолмади¸ дейди ОзодМикрофонга қўнғироқ қилган Султоновнинг жияни.

Тоштемир Султоновни кўрган-билганлар¸ хусусан¸ унинг 2014 йилнинг 7 январдан кейинги тақдирига оида маълумотга эга бўлганлар¸ ўз билганларини Озодлик орқали Султонов яқинларига йўллашлари мумкин.

XS
SM
MD
LG