Ўзбекистонда “Кинематография тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўрилмоқда. Кинематография соҳасида давлат назоратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни кўзда тутган ушбу лойиҳани Қурултой дастурида муҳокама қилдик. “Милиция ва СНБ ҳақида қонун бўлмаган мамлакатда кино ҳақида қонун қабул қилинишининг ўзида зиддият бор” дейди дастур қатнашчилари.
Ўзбекистонда кино соҳаси Ўзбекистон Президентининг 2004 йил 16 мартдаги “Кинематография соҳасини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 мартдаги «Ўзбеккино Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан назорат қилинади.
Янги қонун миллий фильмларни ишлаб чиқаришга кенг тарғиб қилиш учун хориж фильмлари намойишига квоталар белгилашни кўзда тутган.
Бундай тажриба дунëда мавжуд масалан, Франция, Италия, Буюк Британия, Ҳиндистон ва Германия каби хориж давлатлари ҳудудида хорижий фильмларни намойишига квоталар белгиланган.
“Кинематография тўғрисида”ги қонун жорий йилнинг сентябрь ойида қабул қилиниши кутилмоқда.