Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:48

Масжид қурган Шуҳрат "Домбрабадский"га қамоқда яна муддат қўшиб беришмоқчи


Шуҳрат Домбрабадский
Шуҳрат Домбрабадский

1994 йили Тошкент шаҳар суди тарафидан уюшган жиноятчиликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган 59 ёшли Шуҳратилла Носировнинг яқинларига кўра, уни яна "раскрутка" қилишмоқчи. 23 йилдан бери қамоқ жазосини ўтаëтган Шуҳратилла Носировни Жаслиқ қамоқхонасида бориб кўрган яқинлари маҳкумнинг қўшмча қамоқ муддати жорий йилда тугаши керак, лекин унинг умрбод қамоқда қолиши мумкинлигидан хавотирланишаётганини айтишмоқда.

Тошкентликлар орасида Шуҳрат "Домбрабадский" номи билан танилган ва 90- йилларда "ўғирланган машиналарни топиб берадиган" криминал авторитет- маҳкумнинг жазо муддати 2009 йил сентябр ойида тугаган бўлса-да, унга яна қамоқ муддати қўшиб берилган эди.

Маҳкумнинг ўзини Шаҳноза, деб таништирган келини Озодлик билан суҳбатда ўз қайнотасининг умрбод тутқунга айланганидан хавотир билдирди:

- Бир киши қўнғироқ қилиб, Шуҳрат ака Носировни, яъни адамизлани "раскруткага" тайëрламоқда¸ деб айтди. У киши адамизлани номидан қўнғироқ қилганини айтиб, ҳаракатингизни қилинглар деб тайинлади. 2009 йилги "раскуткада" муддат қўшилганидан кейин адамиз 2016 йилнинг 18 августида муддати тугаб озодликка чиқиши керак эди. Жазони олдин Навоийдаги Қизилтепа қамоқхонасида ўтади¸ кейин эса Жаслиққа ўтказилди¸- дейди Маҳкумнинг келини Шаҳноза.

Шаҳноза билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00
Бевосита линк

МХХ назоратидаги маҳбус

Яқинда қамоқдан озод бўлган собиқ маҳкумнинг шахси сир қолиши шарти билан Озодликка таъкидлашича¸ "Шуҳрат "Домбрабадский" Ўзбекистон президенти топшириғига кўра¸ МХХнинг қаттиқ назорати остида қамоқда сақланмоқда".

Шуҳрат "Домбрабадский" қанча керак бўлса, шунча раскрутка қилинади, дея таъкидлади суҳбатдош.

Унинг айтишича¸ Шуҳрат "Домбрабадский" президент билан ҳажга борганидан кейин Жаслиқнинг умрбод тутқунига айланиши аниқ бўлган.

"Ҳозиргилар билмаса ҳам керак¸ 90-йилларда уйига ўғри тушган ëки машинасини ўғирлатган одамлар милицияга эмас, Шуҳрат "Домбрабадский"га мурожаат қилар эди. Чилонзордаги “Новза” масжиди ичида разборка қилиб адолатни қарор топтирадиган киши эди. Қамоқда ҳам иззат ҳурмати баланд", дейди манба.

Озодлик мухбири бундан икки йил олдинб аввал гаплашган манбалар Шуҳратилла Носиров ҳақида тафсилотларни гапиришган эди.

15 йиллик ҳукм билан 23 йил ўтирган маҳбус

1994 йили Тошкент шаҳар суди тарафидан уюшган жиноятчиликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган Шуҳратилла Носиров ҳануз Жаслиқ қамоқхонасида сақланмоқда.

Шуҳрат Носиров
Шуҳрат Носиров

Қўлимизда Тошкент шаҳар жиноят ишлари судининг 1994 йил 29 сентябрида ўқилган ҳукми бор. Бу ҳукм индаллосида ҳозирда 59 ёшга тўлаган Носиров талончилик, уюшган жиноятчиликда айбланган.

Шуҳратилла Носировни 15 йил озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги 21 варақлик ҳужжатда маҳкумнинг қилмиш тафсилотлари акс этган.

Ҳукмга кўра, Носирхон масжиди мутаваллиси Шуҳратилла Носировнинг уйидан 10 дона ўқ, 1 дона граната ва 2 граммдан кўпроқ наркотик модда чиққан. Шунингдек, суд тергови мобайнида Носиров тарафидан “Тошкентмармар” ширкатидан Носирхон масжиди қурилиши учун олинган мармарга оид ҳужжатларида ноаниқлик бўлган. Суд ҳукмида Носировнинг автомобилларни ўғирлаб, мукофот пули эвазига қайтариб бергани уюшган жиноятчилик сифатида малакаланган.

Суд раиси Назарова Т.Х. ҳакамлигида ўтган бу маҳкама Шуҳратилла Носировнинг мол-мулкини мусодара қилиш ҳақида ҳам ажрим чиқарган.

"Носиров Шуҳратдан мусодара қилинган бир дона граната, 10 дона ўқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига қайтарилиши лозим", дейилади ҳужжатда.

Ҳукм билан танишган ва исми ошкор этилишини истамаган ҳуқуқшуноснинг айтишича¸ Шуҳратилла Носировга бу айблар асосида 15 йил берилиши мантиқан тўғри эмас:

Шуҳрат Носиров онаси билан
Шуҳрат Носиров онаси билан

- Ҳукмнинг 10 та патрон¸ граната ва наша қисми ўта ишончсиз ва гувоҳлар кўрсатмаси билан исботланмаган. Бу "далил-исбот"нинг милиция томонидан ташлаб қўйилгани ҳукмдан билиниб турибди. Бошқа тарафдан қарасак, айни айбнома билан бир одамни 23 йилдан ортиқ тутқунликда ушлаб туриш ҳуқуқий жиҳатдан ҳам, оддий инсоф юзасидан ҳам нотўғри,- дейди ҳуқуқшунос.

Озодлик мухбири Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига телефон қилиб, “Жаслиқ” қамоғидаги 59 ёшли Шуҳратилла Носировга яна қамоқ муддати қўшиб берилиши эҳтимоли борасида изоҳ сўради. Бошқарма мулозими бундай маълумот Носировнинг яқинларига берилишини айтди.

XS
SM
MD
LG