Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:52

Нукусда пенсия олиш учун қариялар тундан навбатга туряпти


Наманганда пенсионерлар пенсия учун навбатда
Наманганда пенсионерлар пенсия учун навбатда

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида қариялар пенсия пулини олиш учун банк бўлимларига тундан навбатга турмоқда. Лекин шунга ҳам қарамасдан, пенсия пули ҳаммага етмай, тугаб қолмоқда. Банк мулозимлари бунинг сабабини банкка нақд пул тушумининг камлиги билан изоҳламоқда.

Нукус шаҳрида истиқомат қиладиган 67 яшар Уббиниёз ота бир ҳафтадан буён пенсиясини ололмаётганидан Озодликка арз қилди:

"Пенсиямизнинг ярмини шундай ҳам биздан сўрамасдан пластик карточкага солиб қўйишган. Энди эса шу ярмини ҳам беришмаяпти. Бир ҳафтадан буён саҳарлаб Асакабанкка бораман. Мен боргунимча одамлар уже анча очирид олиб қўйган бўлади. Менинг навбатим етмасдан пул тугаб қолади ва қайтиб кетаман. Пенсионерларни роса сарсон қилишяпти булар”, деди Уббиниёз ота.

Нукус шаҳрида истиқомат қиладиган бошқа бир пенсионер эса, қариялар тун ярмидан бориб навбатга ёзилаётганини айтади:

- Пенсияларни барини пластикка солиб қўйишган. Банк шартномаси бўйича шунинг 40 фоизини нақд бериши керак. Қарияларнинг айтишларича, тунда соат 2 дан бориб навбат олишяпти. Кун ёришгандан кейин эса тўполон бўлиб кетади. Чолу кампирлар жуда қийналиб кетдик, деди нукуслик пенсионер.

“Асака” акциядорлик тижорат банки Нукус филиалининг ўзини таништирмаган мулозимларидан бири пенсионерларни нақд пул билан таъминлашда қийинчилик юзага келганини тасдиқлади:

“Нақд тушуми ҳақиқатан ҳам камроқ бўлиб турибди. Бунинг сабаби автомобиллар ҳозир қимматлаб кетди. Биз салонларга бориб анализ қилиб кўрдик, доплатаси йўқ, қимматроқ бўлиб кетдида. Чунки бизда асосий нақд пул тушуми автосалонлардан. Лекин бундай ҳолат вақтинча, биз нақд пул тушумини кўпайтириш чора-тадбирларини излаяпмиз”, деди банк мулозими.

Нақд пул тақчиллиги Ўзбекистон иқтисодининг жиддий касаллигини кўрсатувчи бирламчи симптомга айланди. Нақд пул йўқлиги оқибатида маош, пенсия ва нафақаларни оммавий тарзда мажбуран пластикка ўтказиш абсурд даражага етмоқда; терминал сийрак¸ банкомат эса¸ мутлақ йўқ мамлакатда одамлар қўлига нақд пул олиш учун кунлаб навбат кутмоқда.

Озодликка оддий ўзбекистонликлардан келаëтган хабарлардан¸ халқ бошдан кечираётган иқтисодий қийинчиликларни янада оғирлаштирган нақд пул тақчиллиги муаммоси билан боғлиқ вазият кун сайин кескинлашаётгани кузатилади.

XS
SM
MD
LG