Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:12

Freedom House жаҳон бўйлаб мабуот эркинлиги вазияти ëмонлашганидан бонг урди


Бош қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Freedom House ташкилоти 27 апрель куни эълон қилган ҳисоботга кўра, 2015 йил жаҳонда матбуот эркинлиги сўнгги 12 йил ичидаги энг қуйи кўрсаткичга тушган. Бунга сиёсий, жиноий ва террорчи кучларнинг ҳокимият учун курашда оммавий ахборот воситалари овозини бўғишга ҳаракат қилаётгани сабаб бўлган.

Матбуот эркинлиги¸ ҳисоботга кўра¸ энг кўп Яқин Шарқ ва Туркияда поймол қилинган. Мазкур ҳудудда ҳукумат ва жангари гуруҳлар журналистлар ва матбуотни ўз мафкурасини тарқатиш воситасига айланишга мажбурлаган.

Freedom House ташкилотининг “2016 йилда матбуот эркинлиги: Ҳукмрон фикр учун кураш” деб номланган ҳисоботида ўтган йили журналистлар учун энг хавфли ҳудуд Сурия бўлгани айтилади. 2015 йил давомида бу мамлакатда камида 14 нафар журналист ўлдирилган; айни пайтда Туркияда ҳам уч суриялик журналист “Исломий давлат” жангари гуруҳи томонидан ўлдирилган.

Freedom House ҳисоботида Туркия ҳукуматининг ҳам“ҳақиқий ва эҳтимолий таҳдидлар” баҳонасида матбуотни бўға бошлагани айтилади. Хусусан, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг журналист, блоггер ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига тазйиқ ўтказгани ҳисоботда алоҳида таъкидланади.

2015 йилда Россия ҳукумати оммавий ахборот воситалари орқали ўз пропагандасини кучайтирганини қайд этган Freedom House¸ Кремлнинг маҳаллий матбуотни қаттиқ назоратга олгани ҳолда, қўшни мамлакатлар, жумладан, Украина, Молдова, Болтиқ бўйи ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари матбуотини ҳамманипуляция қилгани таъкидланади.

Freedom House ҳисоботида 199 давлат ва ҳудуддаги матбуот эркинлигига 0 дан (энг эркин) 100 гача (эркинлик энг оз) бўлган шкалада баҳо берилган. Бунинг асосида мамлакатлар “эркин”, “қисман эркин”, “эркин бўлмаган” гуруҳларига бўлинган.

Ўзбекистон яна сўз эркинлиги энг бўғилган 10 мамлакат сирасига киритилди ва 197-ўринга қўйилди. Ҳисоботдан келиб чиқилса, сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият Ўзбекистонда фақат Шимолий Корея ва Туркманистондагидангина яхшироқдир. Ташкилот аввалги йилларда ёйинлаган ҳисоботларда ҳам Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича доим “ёмонларнинг ёмони” бўлган мамлакатлар қаторидан жой олиб келди.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам ҳисоботда “матбуоти эркин бўлмаган” мамлакатлар сирасига киритилди ва минтақанинг нисбатан демократик давлати Қирғизистон 149-ўринга, Тожикистон 176-ўринга, Қозоғистон эса 181-ўринга қўйилди.

Freedom House тадқиқотчиси Элен Агекян Озодлик радиоси билан суҳбатда Марказий Осиë минтақасидаги матбуот эркинлиги вазиятида 2015 йил давомида ҳеч қандай ижобий ўзгариш кузатилмаганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG