Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:53

ЎзА: 26,2 минг тонна пилла тайёрланиб, режа бажарилди


Ўзбекистон пиллакорлари 26,2 минг тоннадан зиёд пилла тайёрлаб, йиллик шартнома режасини бажарди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, жорий йилда Ўзбекистон иқлимига мос, касалликларга чидамли маҳаллий навлардан бўлган ипак қурти боқилган ва ҳар қутидан ўртача 58,2 килограммдан ҳосил олинган.

ЎзА пилланинг харид нархи ўртача 11 фоиз оширилиб, ҳосил қийматининг 43 фоизи миқдоридаги маблағ мавсум бошиданоқ бўнак сифатида берилгани фермерлар учун рағбатлантириш бўлгани ҳақида ёзди.

Айни пайтда Озодлик боғланган пиллакор фермерлар бу йилги режанинг ҳам босим остида бажарилганини айтишди. Фермерлар мамлакатда пилла қурти боқиш улар зиммасига мажбурий тарзда юкланиши, етиштирган ҳосилига яраша меҳнат ҳақи берилмаслигидан шикоят қиладилар.

XS
SM
MD
LG