Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:19

17 йил қамоқда сақланган ёзувчи Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчи


Uzbek dissident writer Mamadali Makhmudov
Uzbek dissident writer Mamadali Makhmudov

“Мамадали МАҲМУДОВ: “Ўзбекистонни тарк этмасам менга тинчлик беришмайди, хотиржам яшашга йўл қўйишмайди деган тўхтамга келдим....” Шу сарлавҳа остидаги батафсил хабар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Озодлик мухбири адиб билан боғланиб, ундан бундай кескин қарорга келиши сабабларини сўради.

Мамадали Маҳмудов Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:14 0:00
Бевосита линк

Эврил Турон адабий тахаллуси билан машҳур, ёши 75 га чиққан Мамадали Маҳмудов 1999 йилда Тошкентда юз берган портлашларга алоқадорликда айбланиб, 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Совет даврида "Ўлмас қоялар" номли романи билан танилган адиб мустақиллик йилларида мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси ва унинг раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан алоқалари учун 14 йилга озодликдан маҳрум этилгунига қадар ҳам икки марта қамоққа ташланган.

Мамадали Маҳмудов қамоқда 17 йил сақлангач, 2013 йилнинг апрелида озодликка чиқарилган.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Эътиқод эркинлиги учун кураш олиб борувчи "Цензура индекси" халқаро ташкилоти жорий йил февралида Мамадали Маҳмудов номзодини 2016 йилги мукофотига илгари сурган эди.

Халқаро ташкилотнинг "Эътиқод эркинлиги" мукофоти сўз эркинлиги бўғилган мамлакатларда фаолият қилаётган журналист, ёзувчи, шоир, рассомларга берилади.

XS
SM
MD
LG