Наманган вилояти, Чуст туманида яшовчи Муҳиддин Собитовнинг OzodMikrofon билан боғланиб айтишича, бундан 6 йил муқаддам икки фирибгар уни Жанубий Кореяга жўнатаман, деб 8 минг доллар пулини олиб, алдаб кетган. “Ўшандан бери бормаган ва ёзмаган жойим қолмади, ҳеч ким менга қулоқ солмаяпти, пулимни олганлар эса, озодликда юрибди”, деб арз қилди Муҳиддин: