Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:42

Хитойда юз берган автобус ҳалокатида камида 30 киши ўлди


Хитой давлат телевидениеси CCTV хабарига кўра, мамлакат марказидаги Ҳунан вилоятида юз берган автобус ҳалокатида камида 30 киши ҳалок бўлган.

CCTV хабар беришича, 26 июнь тонгида сайёҳларни элтаётган автобус шоҳ йўл четидаги тўсинга бориб урилган.

Хабарда таъкидланишича, автобус ичида 56 одам бўлган.

Тирик қолган 21 одам шифохонага ётқизилган, автобус ҳайдовчиси сўроқ қилинмоқда.

Автобус ҳалокати сабаблари ҳамон аниқ эмас.

Автомобиль ҳалокатлари Хитойда кўп юз беради.

Жаҳон Соғлиқ Ташкилотига кўра, ҳар йили автомобиль ҳалокатлари натижасида Хитойда 250 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлади.

XS
SM
MD
LG