Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:41

Истанбулдаги террор ҳужумида яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди


Истанбул аэропортидаги портлашда ҳалок бўлган ўзбекистонлик Аброр Устабоев ва Самат Муҳиддинов.
Истанбул аэропортидаги портлашда ҳалок бўлган ўзбекистонлик Аброр Устабоев ва Самат Муҳиддинов.

Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида 28 июнь кечқурун амалга оширилган портлашлар ва отишма чоғида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 2 нафарга етди.

Аброржон Устабоев

Шахси аниқланган мурдалар орасида Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидан бўлган Аброржон Устабоев ҳам бор. Маълумотларга қараганда, майда тужжорлик билан шуғулланган 22 ёшли Аброржон аэропортга келиб, таксидан тушган пайтда портлаш содир бўлган ва у ўша жойда жон берган.

Аброр Устабоевнинг ҳалок бўлгани тўғрисида 30 июнь куни эрталаб Озодликка унинг ватандоши ва яқин дўсти маълумот берди:

Аброр Устабоевнинг дўсти билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00
Бевосита линк

Аввалроқ портлаш қурбонлари орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди. Ярадор ўзбеклар сони 4 нафар экани билдирилганди.

Аброр Устабоевнинг жасади Тошкентга 1 июлда жўнатилади

Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик идораларидаги манба маълум қилди. Унинг айтишича, марҳум Аброр Устабоевнинг “Қариндошларига Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига бориб, марҳумни Туркиядан Ўзбекистонга олиб келишга ёрдам беришини сўраб, ариза ёзиш кераклиги айтилган”.

Манбанинг айтишича, 30 июнь, куннинг иккинчи ярмида ҳам Аброр Устабоевнинг жасади моргда сақланаяпти.

“Чунки уни таниб берадиган одам чиқмади. Дўстлари Туркияда виза билан боғлиқ муаммолари борлиги учун таниб бериш учун бора олмади. Майя опа деган қўшниси бориб таниб берадиган бўлди. Бориб таниб берганидан сўнг муаммо ҳал бўлади. Эртага (1 июль) жўнатиб юборилади. Эртага кечқурунги рейсда кетади”, деди Озодликка Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик идораларидаги манба.

Самат Муҳиддинов

Туркия Адлия вазирлиги ўзининг расмий сайтида 29 июнь куни эълон қилган қурбонлар рўйхатида 1 ўзбекистонлик – Самат Муҳиддинов ҳам борлиги қайд этилган.

Истанбул портлашида қурбон бўлган 22 яшар Аброр Устабоев
Истанбул портлашида қурбон бўлган 22 яшар Аброр Устабоев

Адлия вазирлиги эълон қилган ҳужжатда ҳаммаси бўлиб 39 қурбоннинг исм-фамилияси келтирилган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, қурбонлар сони 43 нафарга етган.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг Озодликка айтишича,4 нафар Ўзбекистон фуқароси яраланган.

Ярадор ўзбекларнинг исми хавфсизлик нуқтаи назаридан очиқланмади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда Ўзбекистон фуқароси Рифат Салимовнинг енгил яраланиб касалхонада ëтгани айтилди.

Шерзод Назаров

Отатурк аэропортига қилинган ҳужум пайтида яраланган Шерзод Назаров
Отатурк аэропортига қилинган ҳужум пайтида яраланган Шерзод Назаров

Яраланганлар орасида хоразмлик ошпаз йигит Шерзод Назаров ҳам бор

Бу ҳақда Озодликка унинг укаси ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилди. Унинг айтишича, Шерзод Истанбулдаги кафелардан бирида ошпаз бўлиб ишлаётган эди. Шерзод Назаров ҳозирда касалхонада даволанмоқда. "Докторларнинг айтишича, акам яшаб кетармиш", деб ёзди Шерзод Назаровнинг укаси.

Ўзбек адиби яраланган ватандошлари ҳолидан хабар олди

Таниқли ўзбек адиби Нуриллоҳ Отахон 29 июнь куни Истанбулдаги касалхоналарда ётган юртдошларидан хабар олди. Бу ҳақда у Фейсбукдаги саҳифасида мана бундай хабар қилди:

Истанбул қўналғасининг уч ерида портлаш Ўзбекистондан келган учоқ қўнган, унда ватанга қайтиш учун йўловчилар назорат нуқтасидан ўтаётган паллага тўғри келибди. Орқама-кетин Турк ҳаво йўли учоғи ҳам Тошкентга учиши лозим экан. Шунинг учун яралилар ичида ҳам, ҳалок бўлганлар ичида ҳам ватандошларимиз бор.

Ҳозиргина бирисини (фб. дўстларимиздан) шифохонага бориб йўқлаб келдик. Ҳартугул енгилроқ яраланибди. Болалари ҳам соғ-саломат.

Яна бир аёл ярали бор дейишди, аммо уни излаб топа олмадик.
Афсус, ўлганлар ичида ҳам ватандошларимиз бор экан.

Ҳозирча икки ўлик деб эшитдик. Оллоҳ буларни ҳам, бошқа барча ҳалок бўлганларни ҳам раҳматига олсин. Оилалари ва яқинларига таъзиямизни билдирамиз.

Бу жирканч ишга қўл урганларни, орқада туриб уларни бу ишга йўллаганларни, умуман барча террорчиларни лаънатлаймиз!
Турк халқига ва турк давлатига бошсоғлиғи тилаймиз!

Отатурк аэропортига террор ҳужуми пайтида оёғидан ўқ еган ватандошини Истанбулдаги касалхонада бориб кўрган ўзбек адиби Нуриллоҳ Отахон Озодлик саволларига жавоб берди (OzodNazar эшиттиришидан парча):

Мурод Гуллуж

Қурбонлар орасида Ўзбекистондаги газлама саноатида ишлаган тадбиркор Мурод Гуллуж ҳам бор

Истанбулдаги портлаш қурбонлари рўйхати
Истанбулдаги портлаш қурбонлари рўйхати

Адлия вазирлиги мулозими Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистонлик Самат Муҳитдиновнинг жасади Истанбул моргида қолмоқда.

​Озодликка етиб келган дастлабки хабарларда баъзи жабрланланганларнинг исмлари бор эди. Хусусан Сиддиқ ва Элдор деган исмлар айтилди. (фамилиялар маълум эмас)

Озодликнинг Истанбулдаги манбаларидан бирининг айтишича Равшан исмли ўзбекистонлик йигит террорчилар автоматдан ўт очган пайтда оëғига ўқ теккан. Хозир Равшаннинг Истанбул касалхоналаридан бирида даволанмоқда.

Озодлик радиосига тилга олинган шахсларнинг фамилиялари маълум эмас ва бу хабар расман тасдиқланганича йўқ.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг Отатурк халқаро аэропортидаги вакилининг Озодликка маълум қилишича¸ “портлаш қурбонлари орасида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчилари йўқ"/

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги портлаш қурбонлари ёки жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор-йўқлиги ҳақида Озодликка маълумот бермади.

Озодликка маълум бўлишича консуллик ҳодимлари портлаш оқибатида ўлган Ўзбекистон фуқароси Самат Муҳиддинов масаласида қизиқиш билдирмаган.

Ўзбекистондаги kun.uz нашри жабрланганлар орасида ўзбекистонлик аёл борлиги ҳақида ëзди.

Бу ҳақда kun.uz сайтига Истанбулдаги шифохонага жароҳат олган ҳолда ётқизилган ўзбекистонлик аёлнинг ўзи маълум қилгани хабар қилинди.

28 июнь оқшомида Тошкентдан Истанбулга HY274 рейси амалга оширилган. Бу самолёт Истанбул вақти билан соат 23:55да Тошкентга қайтиши керак эди. Лекин бу рейс амалга оширилгани тўғрисида ушбу хабар ёзилаётган дақиқаларда (29 июнь, Тошкент вақти билан 14:00) маълумот йўқ.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган суратлардан бирида ўзбекистонлик экани айтилган оиланинг аэропорт биноси олдидан қочиб кетаëтгани акс этган.

XS
SM
MD
LG