Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:49

Kinder шоколадларида саратон чиқарадиган моддалар борлиги иддао қилинди


Kinder қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Ferrero ширкати ўз маҳсулотларида инсон соғлиги учун зарарли моддалар борлиги ҳақидаги иддаоларга муносабат билдирди.

“Озиқ-овқат махсулотларида MOSH/MOAH минерал мойларининг излари мавжудлиги янгилик эмас ва атроф-муҳитда бу мойлар турли йўллар билан маҳсулотларга тушиб қолиши мумкин, - дейилади ширкат баёнотида.

Аввалроқ Германиядаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Foodwatch гуруҳи Kinder шоколадларида инсон соғлиғи учун зарарли моддалар аниқлангани ва шу сабаб уларни дўкон пештахталаридан олиб ташлаш лозимлигини билдирганди.

Ташкилот иддаосича, бу мойлар саратон чақиради ва мутоген ҳисобланади.

Ferrero ширкати эса ўз маҳсулотларини савдодан олишдан бош тортмоқда.

Ширкат бундай мойларнинг махсулотларга тушиб қолишини камайтириш йўлида иш олиб бораётганини билдирди.

Италиянинг Ferrero ширкати Nutella, Ferrero Rocher, Nutella, Kinder ва Tic Tac каби бутун дунёга севимли бўлган қандолат махсулотларини ишлаб чиқаради.

XS
SM
MD
LG