Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:58

Музработлик фермер: Тортиб олинган еримни расмийлар томорқага пуллашмоқда


Ўзбекистондаги фермерларга қачон нимани экишни ҳукумат белгилаб беради.
Ўзбекистондаги фермерларга қачон нимани экишни ҳукумат белгилаб беради.

Ўзбекистонлик фермер аёл Дилором Зайниева 1999 йилдан бери фермерлик қилиб келган ери бундан тўрт йил илгари ҳокимият томонидан ноқонуний олиб қўйилгани ва бугунги кунда ҳокимиятга яқин шахсларга томорқа сифатида бўлиб берилганини иддао қилмоқда. Бироқ расмийлар Озодлик мухбири билан суҳбатда фермер аёлнинг иддаоларини инкор этдилар.

Музработлик фермер: Тортиб олинган еримни расмийлар томорқага пуллашмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:59 0:00
Бевосита линк

Сурхандарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи фермер Дилором Зайниева 56 гектар ери, пахта ва ғалла режасини мунтазам бажариб келганига қарамай, 2012 йилда ноқонуний тортиб олинганидан шикоят қилмоқда.

Музработ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қиличбек Каримов Дилором Зайниеванинг иддаолари асоссиз эканини айтди:

- 2012 йилда пахтага режалаштирилган ер майдонига ноқонуний равишда ўз манфаати учун кўкат ва пиёз эккан. Кадастр уни апрель ойида пахта экилиши кераклигидан огоҳлантирган, аммо у ерни бузмаган. Шундан сўнг Кадастр ва туман прокурори иштирокидаги гуруҳ бориб, кўкатни буздириб,туман ҳокимига тақдимнома киритган. Шундан сўнг ер шартномаси бекор бўлган, -деди Қиличбек Каримов.

Фермер аёл эса ҳоким ўринбосарининг гапларини ёлғонга чиқарди:

-Йўқ, йўқ...Пахтани, ғаллани вақтида экканмиз.Ҳеч қачон давлатнинг режасига зиён қилинмаган. Фақат ғалладан сўнг бўшаган ернинг бир гектарига ишчиларим озроқ шароитларини яхшилаши учун кўкат ва пиёз экишган. Кейин ўша ерни вақтида ҳайдаб, вақтида пахта экишган.

Дилором Зайниеванинг иддао қилишича, унинг ерини тортиб олишдан туман раҳбарлари манфаатдор бўлган ва бу ер бугунги кунда ҳокимиятга яқин шахсларга таморқа сифатида бўлиб берилган.

- Бўлим бошлиғи бир неча йилдан бери “Бир гектар ерни боғ қилишимга беринг”, деб сўраб юрарди. Кейин оғайниларига таморқа беришим учун сўради, пуллашим учун. Мен “Давлатнинг еридан томорқа сотмайман, бу жиноят”, деб жавоб берганман. Шундан кейин тухмат қилиб еримни олиб қўйишди. Мана тўрт йилдан бери бўлим бошлиғи билан Кадастр раҳбари бу ерни беш-олти кишига таморқага сотиб, уй солиб сотиб келишаяпти, -деди Дилором Зайниева.

Музработ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қиличбек Каримов фермернинг бу иддаосини жавобсиз қолдирди. Дилором Зайниева ери қайтариб берилишини илтимос қилиб, Термиз шаҳар хўжалик судига мурожаат қилганини, хўжалик суди туман ҳокими қарорини уч марта бекор қилганини айтди. Бироқ туман ҳокимияти суднинг бу қарорига норозилик билдирганидан сўнг, бошқа судлар, жумладан, Олий Суд ҳам ҳокимият фойдасига қарор чиқарган.

Қиличбек Каримов суд ҳукмларидан кейин фермерга бошқа ер таклиф қилинганини, аммо у бошқа ерни олишдан бош тортганини қўшимча қилди:

-Мана, орадан уч-тўрт йил ўтди. У фақат ўша ерни оламан, деб юрибди. Биз унга бошқа ерни таклиф қилаяпмиз, аммо у кўнмаяпти.

Ҳоким ўринбосарининг бу гапига фермернинг жавоби:

- Мен ўша жойда уйимни сотиб 21 гектар шўр жойни янги ер қилиб очдим. Еримга қўшиб олиб, сув чиқардим. 15-16 йил сув чиқмаган ерни аёл бошим билан сув чиқадиган ерга айлантирдим. Бунинг ҳаммасини ўз маблағимга қилдим. Ўшаларни билиб туриб, кўриб туриб, ҳоким ҳам, прокурор ҳам, Кадастр бўлими бошлиғи ҳам менга тухмат қилаяпти.

Музработ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қиличбек Каримовнинг айтишича, Дилором Зайниева 2015 йилда фермерлар тендерида иштирок этиб, ғолиб бўлган. Тендер ғолиби сифатида унга ер берилиши лозим эди. Аммо...

-Халқ депутатлари туман кенгашида депутатлар фермерлар номзодларини тасдиқлаши керак эди. Вилоят депутатлари, вилоят ҳокими, вилоят прокурори келиб ўтказган халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида туман прокурори унга нисбатан ишончсизлик билдирди. Туман прокурори кафолатини олмагани учун унинг номзоди депутатлар томонидан қўлланмади. Лекин у ҳақиқатан ҳам тендерда ғолиб бўлган эди, - деди Қиличбек Каримов.

XS
SM
MD
LG