Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:30
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.

Қирғизистон Олий Суди: Асқаров иши қайта кўриб чиқилсин, аввалги ҳукмлар бекор қилинсин

Қирғизистон Олий судида 11 июль куни бошланган Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёни якунланди. Очиқ суд мажлиси хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган тартибда ўтди.

Қирғизистон Олий Судида бугун Азимжон Асқаров ишини кўриш давом этади. Кеча ўзини жабрланувчи, деб ҳис қилувчи томон судга келмагани учун жараён тушдан кейин 12 июлга қолдирилган эди.

Бугун ўзини жабрланувчи деб ҳисобловчи Чинара Бечелова судга албатта келишини маълум қилди. Чинара Бечелова 2010 йилда милиция ходими бўлган турмуш ўртоғининг ўлдирилишида Асқаровни айбдор, ҳисоблайди. Бироқ халқаро ташкилотлар Асқаровга нисбатан жиноят иши соҳталаштирилганига ишонилишини айтиб келади.

Германия канцлери Ангела Меркелнинг Қирғизистонга ташрифи ва Азимжон Асқаров ишининг Олий судда кўрилиши ўртасида алоқа йўқ. Бу ҳақда Қирғизистон президенти аппаратининг ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исақов Бишкекда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Ангела Меркель Қирғизистонга 13-14 июль кунлари расмий сафар билан келаяпти. Ташриф доирасида Германия канцлерининг Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, Жўғўрқу кенеш спикер Чинибай Турсунбеков етакчилигидаги парламент делегацияси ва фуқаровий жамият вакиллари билан учрашиши кутилмоқда.

Аввалроқ қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ангела Меркелга мурожаат қилиб, Азимжон Асқаровни озод қилиш масаласи бўйича Қирғизистон расмийларига таъсир ўтказишга чақирганди.

Бишкек вақти билан соат 15.00 да Азимжон Асқаровнинг иши бўйича Қирғизистон Олий судида маҳкама давом этди. Бироқ жабрланувчилар судга келмаганлари туфайли маҳкама эртанги кунга, яъни 12 июлга кўчирилди.

Олий Суддаги жараёнга Асқаровнинг ўзини олиб келиш масаласи очиқ қолмоқда. Адвокатлар Асқаров жараёнда иштирок этиши шартлигини, унинг иштирокига тўсқинлик қилиш халқаро ҳуқуқ меъёрларининг бузилиши бўлишини айтмоқда..

Бироқ судья бу масала очиқ қолдирилганини, агар эҳтиёж пайдо бўлса, Асқаров судга олиб келинишини маълум қилди.

Асқаров ишини Олий Судда Качике Эсенканов раислигида судьялар Лепес Темирбеков, Канибек Бокоевлар кўриб чиқмоқда.

Суд жараёнида Бишкек вақти билан соат 15гача танаффус эълон қилинган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG