Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:39
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.

Қирғизистон Олий Суди: Асқаров иши қайта кўриб чиқилсин, аввалги ҳукмлар бекор қилинсин

Қирғизистон Олий судида 11 июль куни бошланган Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёни якунланди. Очиқ суд мажлиси хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган тартибда ўтди.

Прокурор нутқидан сўнг суд маслаҳатлашув учун танаффус эълон қилди.

Суд маслаҳатлашувга чиқиб кетганига қарамай, залда қолган жабрланувчи томон Асқаровнинг адвокатлари ва таниқли маҳаллий ҳуқуқ фаолларини уятли сўзлар билан ҳақорат қилишда давом этмоқда.

Мазкур воқеа ортидан хориж дипломатик миссиялари ва халқаро ташкилотлар вакиллари суд залини тарк этишга мажбур бўлишди.

Жараёнда эълон қилинган танаффус якунланиб, судья Асқаров иши бўйича чиқарилган қарорни ўқиб эшиттирди. Қирғизистон Олий Суди Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш қарорига келган. Иш қайта кўрилиш учун Чуй вилоят судига жўнатилади.

Олий Суднинг бу қарорига нисбатан жабрланувчи томон ўз норозилигини билдирмоқда.

Жабрланувчилар норозилик тариқасида Асқаровнинг адвокатларига ҳужум қилишга ҳаракат қилди. Бироқ милиция ходимлари уларни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди.

Жабрланувчилар адвокатлар ва ҳуқуқ фаолларини "миллий манфаатларни сотганлик"да айблаб, қамоққа олинишини талаб қилмоқда. Президент ва Қирғизистон ҳукумати номига ҳам норозиликлар айтилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG