Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:51

Туркия: ҳарбий тўнтаришга уринишда ҳаммаси бўлиб 194 киши ўлди (жонли)

Расмий маълумот: ҳарбий тўнтариш тарафдорларидан 104 киши ўлдирилди. Бундан ташқари 90 киши, шу жумладан 41 полиция ходими нобуд бўлди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи вазифасини бажарувчи Умит Дўндар баёнот берди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 июль куни Анқарадаги қароргоҳига етиб келди. Туркия президенти ҳарбий тўнтаришга уринишни "ватанга хиёнат ҳаракати" дея баҳолади. Туркияда юз бераётган сўнгги воқеаларни Озодлик билан бирга кузатинг.

Озодлик Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида истиқомат қилаётган бир нечта ўзбекистон ватандоши билан гаплашди.

Анқарадаги ўзбекистонликлар отишма овозлари эшитилганини маълум қилишди. Истанбулдаги Ўзбекистон ватандошларига кўра, Босфор бўғози узра қурилган йирик кўприклар беркитилган, ваҳимага тушган шаҳарнинг аксар аҳолиси уйларидан чиқмасдан ўтирибди.

Айни пайтда Ростуризм Туркияда бўлган Россия ватандошларини эҳтиёт чораларига риоя қилишга чақирди.

Ростуризм веб саҳифасида баён қилинишича, россияликлардан ўз яшаш жойларини тарк этмаслик, одамлар жам бўлган жойларга боришдан тийилиш ва хабарлардан воқиф бўлиб туриш сўралган.

Аввалроқ турк ҳарбийлари ҳокимиятни қўлга киритганларини эълон қилганлар. Мамлакат аҳолисига кўчага чиқиш ман қилингани билдирилган.

Эрдўғон Skype воситасида СNN телеканалига боғланган
Эрдўғон Skype воситасида СNN телеканалига боғланган

Эрдўғон: Бадалини оғир тўлашади

Турк Қуролли Кучлари томонидан экани маълум қилинган баёнотда армиянинг ҳокимиятни ўз қўлига олгани эълон қилинди.

Айни пайтда Туркия президенти Эрдўғон халқни майдонларга тўпланишга чақирди.

CNN Turk телеканалига Skype орқали уланган президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳарбий тўнтариш уриниши Туркия Қуролли Кучлари қўмондонлиги билан мувофиқлаштирилмасдан амалга оширилганини айтди.

"Миллатнинг устига келишнинг бадалини оғир тўлашади", деди Эрдўғон.

Онадўли агентлиги Туркия Армияси бош штабининг бошлиғи Ҳулуси Акарнинг бош штабда гаровга олинганини маълум қилди. Аммо бу хабарни Эрдўғон тасдиқламаганини айтди.

Хабар агентликлари бир гуруҳ ҳарбийларнинг Анқарада TRT (Туркия давлат телевидениеси) биносининг киришини назорат этганини билдирмоқда.

Ижтимоий медиага чекловлар

Туркияда ижтимоий тармоқларга кириш ё қийин ёки имконсиз
Туркияда ижтимоий тармоқларга кириш ё қийин ёки имконсиз

Reuters ахборот агентлигига кўра, Twitter, Youtube ва Facebook тармоқларига киришга чеклов қўйилди.

Haber Тurk агентлигига кўра, "Turkey Blocks номли интернетдаги чекловларни кузатиб бораётган бир гуруҳ "Туркияда ижтимоий медиага кириш қийин ва имконсиз" бўлаётганини билдирди.

Туркияда бўлган Ўзбекистон ватандоши фейсбук орқали шундай ёзди:

"Анқарада халк ташқарига чиқиб, ҳарбий танкаларни йулларини тўсиб тўхташаяпти; Истанбулда халқ ҳарбийларга қарши кетиб, аэропортни очишди! Масжидларда азонлар чақириб халқни чақиряпти бу соатда ҳозир ...Хамма чиқсин деб, халк кўчада."

Эслатиб ўтамиз, бир оз аввал Туркия президенти мамлакат халқини кўчаларга чиқишга чақирганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG