Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:43

Ўзбекистон “Гулан мактаби” дан сифатлироқ маориф тизимини ярата олмадими?


Тошкентдаги мактаблардан бири
Тошкентдаги мактаблардан бири

Фатҳуллоҳ Гулан мактаблари бирин-кетин Туркия ва Озарбайжонда ëпилиши фонида Ўзбекистон маориф тизими муаммоларини Қурултой дастурида муҳокама қилдик.

Бундан 15 йил олдин Ўзбекистон “нурчилар” мактабларидан воз кечиб, ўз маориф тизимини ташқи таъсирларсиз юритишга қарор қилган эди.

Бунинг натижасида ўзбекистондаги таълим тизими яхшиландими?

“Турк лицейлари” даражасида билим сифатига эришилдими?

Қурултой қатнашчилари бу саволларга жавоб бериб¸ давлат маориф тизимида бир қадам ҳам олға силжий олинмаганини таъкидлашди.

Эслатиб қўямиз, 2005 йилда Ўзбекистондаги охирги турк лицейлари ҳам ëпилган эди.

Ўзбек-турк лицейини тугатган талабаларнинг интернет тармоғидаги туркиялик Маҳмад Баяр томонидан яратилган сайт орқали бошқа "нурчилар" билан мунтазам алоқадорликда айбланиб қамоққа олинган эди.

Туркиядаги бугунги манзара Ўзбекистонда бундан 15 йил олдинги вазиятни эсга солади.

Туркияда амалга ошмаган давлат тўнтаришига уринишга алоқадорлик гумони билан 16 июлдан буён 60000 дан ортиқ киши ҳибсга олинди ёки ишдан бўшатилди.

Улар орасида минглаб лицей ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари бор.

Расмийларга кўра, 1000 дан ортиқ хусусий мактаб, 15 университет ва юзлаб дарсхоналар АҚШда истиқомат қиладиган исломий даъватчи Фатҳуллоҳ Гуланга боғлиқликда айбланиб ëпилган.

Ўзбекистон “Гулан мактаби”дан сифатлироқ маориф тизимини ярата олмадими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:42:43 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG