Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:34

Ўзбек муҳожири бўлажак ҳомиладор севгилисини ва унинг онасини пичоқлаб ўлдирганликда айбланмоқда


Uzbek labor migrant stabbed his pregnant fiancee and her mother
Uzbek labor migrant stabbed his pregnant fiancee and her mother

Россиянинг Обнинск шаҳрида 25 яшар ўзбекистонлик ўз ватандошлари бўлган бир аёл ва унинг қизини ўлдирганлигда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Россия Тергов қўмитасининг Обнинск шаҳри расмийсига кўра, айбланувчига нисбатан Россия Жиноят Кодексининг 105-моддаси, 2 қисми (икки ёки ундан кўпроқ шахсни ўлдириш) асосида тергов иши очилган.

Ушбу жиноят бўйича Россия қонунчилигида 20 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

Обнинск шаҳри тергов бўлими раҳбарининг муовини Александр Кирсановнинг Озодликка айтишича, қотиллик 6 август куни, шаҳар марказий хиёбонида жойлашган уйлардан бирида юз берган.

“Ҳақиқатан ҳам, пичоқлаб ўлдирилганлар 47 яшар аёл ва унинг 22 яшар қизи ҳам, уларни ўлдирганликда гумон этилаётган шахс ҳам Ўзбекистон ватандошларидир. Уларнинг исм ва фамилияларини ҳозирча очиқлай олмаймиз. Тергов иши якунлангач, маҳкамага оширилади. Суднинг қачон бошланиши ҳам ҳозирча аниқ эмас. Чунки ушбу қотиллик бўйича кенг кўламли экспертиза ўтказилиши белгиланган”, деди Александр Кирсанов.

Дастлабки тергов маълумотига кўра, айбланувчи муҳожир ва мақтул қиз муносабатлари жуда яқин бўлган.

Бироқ уларнинг бирга бўлишларига қизнинг онаси қаршилик қилган.

Терговчиларга кўра, 6 августда қизнинг онаси ва бўлажак куёв орасида чиққан даҳанаки жанжал фожиа билан тугаган: ўзбекистонлик муҳожир, жаҳл устида, пичоқ билан аввал қизнинг онасини, кейин уларни ажратишга уринган севгилисини пичоқлаб ташлаган.

Она ва қиз олинган жароҳатдан ҳодиса жойида жон бергани хабар қилинади.

Обнинск полиция расмийларининг Озодликка билдиришларича, қотилликда гумонланаётган шахс ҳодисадан бир кун ўтиб Тверь вилоятида қўлга олинди.

Айни пайтда Россияда оғир жиноятлар содир этганлигда айблаган Ўзбекистон ватандошларига боғлиқ қатор маҳкама ишлари маҳаллий матбуотда шов-шувларни уйғотди.

Яқинда Россиянинг Тверь шаҳрида 4 нафар ўзбекистонлик талон-тарож, қотиллик ва Сурияга одам ёллаганлик каби оғир жиноятларда айбдор деб топилди ва узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Шу ой бошида Москва шаҳар судида, “GTA бандаси” деб номланган, асосан Тожикистон ва Ўзбекистон ватандошларидан иборат гуруҳ устидан маҳкама бошланди.

Қулга олинганлар 2012-2014 йилларда Москва вилоятининг М4 “Дон” автотрассасида 10 дан ортиқ қотилликни содир этганлигда айбланмоқда.

Гуруҳ аъзоларидан бирининг адвокати Калимат Гусейнованинг журналистларга айтишича, барча айбланувчилар терговчилар билан ҳамкорлик қилаяпти, айримлари ўз айбловларини қисман, баъзилари эса тўла тан олган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG