41 ёшли ўзбекистонлик афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина 2020 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиши мумкинлигини айтди.
Чусовитинанинг нияти амалга ошса бу унинг саккизинчи олимпиадаси бўлади.
– Албатта шунга тайёрланаман ва бораман. Ўзбекистон учун ҳар қандай медал олиш мени орзуйимдир, - деди Чусовитина “Р-Спорт” нашри мухбири билан суҳбатда.
1975 йилда Бухорода туғилиб¸ бадиий гимнастика билан шуғулланишни ҳам айнан шу ерда бошлаган Оксана 1992 йилда биринчи бор Барселона Олимпиадасида қатнашиб¸ мусобақаларни еттинчиликда тугатди.
Сўнгра 1996 йилда Атланта¸ ундан кейин 2000 йилги Сидней Олимпиадасида қатнашди.
Бу ўйинларда медал соҳибасига айланмаган бўлса-да¸ Оксананинг қўлида 9 ойлик чақалоғи Алишер билан халқаро мусобақаларда қатнашганининг ўзиëқ¸ бадиий гимнастика мутахассислари томонидан¸ мислсиз жасорат сифатида баҳоланди.
Сидней тугагач¸ 25 яшар Оксана катта спортни тарк қилиши мумкин эди. Аммо қўлидаги гўдагининг саратоннинг оғир кўриниши – оққонга чалингани¸ спортчи қизнинг яширин матонатини булоғини очиб юборди.
Боласини даволатиш учун Германияга келган Оксана¸ Германиядаги мусобақаларда қатнашиб¸ ютгани эвазига берилган пулларни ўғлининг муолажасига тўлай бошлади.
Алишер тузалиб кетди ва ўз миннатдорлигини изҳор қилиш йўли сифатида Оксана¸ ўз талантини Германия бадиий гимнастика жамоасига таклиф этди.
Шу тарзда у Германия фуқаролиги¸ унинг асосида миллий жамоасига қабул қилинди ва 2008 йилги Пекин олимпиадасида 33 яшар Оксана Германия байроғи остида мусобақаларга кирди.