Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:51

Аҳмадбой хазиначиси уйидан икки мошина пул мусодара қилинди


Бундан аввал ҳам Аҳмадбой офисидан бир неча миллион доллар ва миллиардлаб сўм мусодара қилинган эди
Бундан аввал ҳам Аҳмадбой офисидан бир неча миллион доллар ва миллиардлаб сўм мусодара қилинган эди

Ўзбекистон ҳуқуқ тизимлари чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоев молиявий пирамидасини тергов қилиш давомида унинг Иззат исмли хазиначиси уйидан жуда кўп миқдордаги нақд пул ва валютани мусодара қилди. Тошкент вилояти ҳуқуқ идорасидаги Озодлик манбаси бу хабарни тасдиқлар экан, яширилган пуллар тўрт метр чуқурликда махсус қурилган бункердан топилганини айтди. Молиявий пирамида тузганликда айбланаётган чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсуновнинг хазиначиси бўлган Иззатнинг уйига Тошкентдан юборилган махсус гуруҳ Чинозга 26 август куни келган.

Воқеага гувоҳ бўлган чинозлик манбанинг айтишича, милиция ходимлари уйни ўраб олган ва ҳеч кимни у ерга яқинлаштирмаган:

“Иззат кассирнинг уйидан кеча роса кўп пул топишди. Уни иккита Исузи машинасига юклашаётганини узоқдан кўрдик. Айтишларича, Иззат кассир уйида пул сақлаш учун қурган махсус бункер тўрт метр чуқурликда экан. Ана ўша ердан топишди”, деди чинозлик манба.

Тошкент вилояти ҳуқуқ идораларидан бирида ишлайдиган Озодлик манбаси Аҳмадбой хазиначиси уйидан катта миқдордаги пул мусодара қилинганини тасдиқлади:

“Иззат деган Аҳмадбой кассирининг уйида катта миқдордаги валюта ва ўзбек сўми сақланаётгани ҳақидаги маълумот тергов давомида аниқланган. Бункердан ўзбек сўми билан биргаликда валюта ҳам топилган. Лекин менда мусодара қилинган пулнинг қанча миқдорда эканлиги ҳақида маълумот йўқ”, деди манба.

Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган "Чиноз ҳалол чорва" ҳамда "Чиноз авто ҳамкор" корхоналари таъсисчиси Аҳмад Турсунбоев ва унинг ходимлари аҳолидан йилига камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан миллий ва чет эл валюталарини олиш билан шуғулланиб келган.

15 июнь куни Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 38 ёшли тадбиркор Аҳмад Турсунбоевни ҳибсга олган эди.

У Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), шунингдек, 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бандлари бўйича айбланмоқда.

Ўзбекистон телевидениеси намойиш этган махсус кўрсатувда Аҳмад Турсунбоев ўз "қилмиши"га иқрор бўлган ва бунинг учун халқдан кечирим сўраган эди.

XS
SM
MD
LG