Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:52

Шошилинч хабар: Миясига қон қуйилган Каримов реанимацияда ётибди


Ўзбекистон президентнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг маълум қилишича, Ислом Каримов ўтган ҳафта охирида мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Лола Каримова-Тиллаеванинг Фэйсбук ва Instagram саҳифалари орқали билдиришича, Ислом Каримов ҳозир “реанимация бўлимида тиббий муолажалар” олмоқда.

Лола Каримова-Тиллаева бу ҳақда жумладан шундай ёзди:

"Турли хил гап-сўзларнинг олдини олиш мақсадида, бизнинг оилада ўтган хафтанинг охирида содир бўлган қайғули воқеа ҳақида ушбу саҳифам орқали сизга маълумот бермоқчиман. Шанба куни адамлар мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага олиб келиндилар. Ҳозир улар реанимация бўлимида тиббий муолажалар олмоқдалар. Ҳозирги пайтда ҳолатлари шифокорлар томонидан стабил деб баҳоланмоқда. Айни пайтда келгусидаги соғлиқлари борасида қандайдир тахминлар қилиш анча эрта. Мен сизлардан турли хил гап-сўзлардан йироқ бўлиб, оиламизнинг шаҳсий ҳаётига хурмат билан муносабатда бўлишингизни илтимос қиламан. Ушбу дамларда отамни ўз дуолари билан қўллаб-қувватловчи барча инсонларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни изҳор этаман".

Бу президент Ислом Каримовнинг соғлигига оид яқинлари томонидан билдирилган илк хабардир.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси якшанба куни расмий хабар тарқатиб, Президент Каримовнинг "стационар даволанишда" эканини маълум қилганди.

Ўзбекистон ҳукумати Ислом Каримовнинг қандай хасталик билан шифохонага ётқизилгани ҳақида маълумот бермаганди.

XS
SM
MD
LG