Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:27

Ижтимоий тармоқларда Каримовга билдирилаётган ҳиссиётлар

Ўзбекистонни чорак аср бошқарган президент Каримовнинг оғир касалланганига одамларнинг ижтимоий тармоқларда билдираётган турли тилаклари.

Ушбу лойиҳага ўз ҳиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз.

Фото, видео ва ижтимоий тармоқлардаги линкларни Telegram орқали @ozodnews га юборинг.

WhatsApp: +420 727 971 539

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг миясига қон қуйилгани ҳақидаги ҳабарлар ортидан ижтимоий тармоқларнинг ўзбеклар фаол бўлган қисмида “Юртбошимиз тузалсин” деган маънода ëлворишлар урчиди.

Буни бировлар “Стокголм синдроми” "Шимолий Корея манзараси" дейишса бошқалар Ўзбекистонни гуллатган юртбошисига самимий меҳр намойиши сифатида таърифлашмоқда.

14:27 31.8.2016

Фейсбукда "Здоровье Каримову" (Каримовга саломатлик) гуруҳи ташкил этилди.
Унда мана бу аёлнинг кўз ёшли тилаклари энг кўп муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Айрим фойдаланувчилар Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида “Қайғичи”¸ “Йиғичи” деган касб борлиги аҳамият қаратишмоқда. Асосан аëллардан иборат бу касб эгалари мотам маросимларида “йиғлаб беришади”

XS
SM
MD
LG